Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташрифи давомида мамлакатимизни келгусида барқарор ривожлантиришда туризм соҳаси муҳим ўринни эгаллаши, ушбу тармоқнинг тараққий топишига давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлади. Айни шу мақсадда Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ташкил этилганлиги қайд қилинди. 

Шу ўринда муҳим масала - Хиванинг ички туризмига урғу берилди. "Ички туризм бўйича қарор қабул қилиш керак. Масалан, ҳамма ерга поезд юради. Андижонгача поезд боради ва бу ерга келади, аввал йўқ эди, ҳозир бор. Ўзимизнинг Ўзбекистон тарихини ўрганиш бўйича Хива ва Урганчни зиёрат қилиб, ўргатиш керак. 

Эртанги кунимизга ўзимиз замин яратмасак, бизга ҳеч ким буни қилиб бермайди. "Сендан ҳаракат, мендан барокат" дейишади. Қандай бўлмасин, ўқиш, ўрганиш ва изланиш керак", - деди Шавкат Мирзиёев. 

  • Дата: 30-01-2017, 19:21
  • Автор: admin
Полная статья »
 

Davlatimiz rahbari Islom Karimov qabrini ziyorat qildi. Qur’on tilovat qilindi.

Samarqand dunyoga mashhur, ko‘pchilik bir ko‘rishni orzu qiladigan Registon, Bibixonim, Shohi Zinda, Hazrati Xizr ziyoratgohlari qatorida bugun O‘zbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti, mustaqilligimiz asoschisi Islom Karimov mangu qo‘nim topgan maskan sifatida ham e’tirof etilmoqda.

Ziyoratchilar qadami uzilmaydigan bu joy bugun tabarruk maskanga aylangan. Mamlakatimizning turli hududlaridan kelayotgan yurtdoshlarimiz Islom Karimov xotirasini yod etib, u kishining Vatan, xalq oldidagi ezgu ishlarini  esga olmoqda.

Birinchi Prezidentimizning tashabbusi bilan mamlakatimizda keng ko‘lamli ishlar amalga oshirildi. Samarqand viloyati har tomonlama obod qilinib, butun jahondan keladigan mehmon va sayyohlarning havasini tortmoqda. Imom Buxoriy majmuasida amalga oshirilgan bunyodkorlik ishlari, bunday muqaddas qadamjolarning yanada obod bo‘lgani ko‘pgina musulmon mamlakatlari davlat arboblari va jamoatchiligi, minglab ziyoratchilarning yuksak e’tibori va hurmatiga sazovor bo‘lmoqda.

Bu xayrli ishlar bugun Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev rahnamoligida tizimli ravishda davom etirilmoqda.

Shu ma’noda davlatimiz rahbari Shavkat Mirziyoyevning 2017-yil 25-yanvardagi "O‘zbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti Islom Abdug‘aniyevich Karimovning xotirasini abadiylashtirish to‘g‘risida"gi qarori xalqimiz ko‘nglidagi niyatning yorqin ifodasi bo‘ldi. Qarorda Birinchi Prezidentimiz Islom Karimov nomini abadiylashtirish maqsadida yurtimizning bir qancha diqqatga sazovor joylariga Buyuk Yo‘lboshchimizning nomini berish, Toshkent, Samarqand, Qarshi shaharlarida u kishining haykalini o‘rnatish belgilab qo‘yilgan. 30-yanvar Islom Karimov tavalludi kuni munosabati bilan mamlakatimizdagi ta’lim muassasalari, harbiy qismlar, mehnat jamoalari va mahallalarda turli madaniy-ma’rifiy tadbirlar, xotira kechalari o‘tkazilayotir.

Bu tadbirlarda Islom Karimovning serqirra siyosiy faoliyati, olijanob insoniy fazilatlari bilan Vatanimizning ko‘p asrlik tarixida o‘chmas iz qoldirgani, nafaqat O‘zbekiston, balki jahon miqyosida katta hurmat va obro‘-e’tiborga sazovor bo‘lgan ulkan shaxs va arbob sifatida tanilgani e’tirof etilmoqda.

Birinchi Prezidentimiz Islom Karimov tavalludi sanasi – 30-yanvar kuni poytaxtimiz Toshkentda, Qoraqalpog‘iston Respublikasi va barcha viloyatlarda ehson berildi. Samarqand va Toshkentdagi marosimlarda Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev ishtirok etdi.

  • Дата: 30-01-2017, 19:13
  • Автор: admin
Полная статья »
 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 12 январь куни “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида” фармойиш берди.  

Матбуот, ноширлик ва ахборот соҳасида тегишли ҳуқуқий асос яратилган бўлиб, 10 дан ортиқ қонун ва 30 дан ортиқ қонуности ҳужжати қабул қилинган. 1 677 та матбаа корхонаси, 118 та нашриёт давлат рўйхатига олинган. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 14 та вилоят ахборот-кутубхона маркази, туман марказлари ва шаҳарлардаги таълим муассасаларида 200 га яқин ахборот-ресурс маркази томонидан аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари ҳамда “Китоб олами”, “Шарқ зиёкори” ва “Ўздавкитобсавдотаъминоти” мажмуалари томонидан китоб савдоси хизмати кўрсатиш йўлга қўйилган.

Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида ташкил этилган “Ижод” жамоат фонди томонидан ёзувчи ва шоирлар, айниқса, ёш ижодкорларнинг биринчи китоблари кўп минг нусхада нашр этилмоқда. Шу билан бирга, ушбу муҳим соҳа ривожи билан боғлиқ аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишда бир қатор муаммолар мавжудлигини қайд этиш лозим.

Аввало, бадиий, маърифий, илмий-оммабоп, тарбиявий, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган адабиётларни чоп этиш, улар билан таълим муассасаларини таъминлаш, миллий ва жаҳон адабиёти намояндаларининг етук асарларини саралаш, таржима қилиш ишлари пухта ўйланган тизим асосида ташкил этилмаган. Чоп этиладиган китобларни нашриётлардан ҳудудларга арзон нархларда етказиш, онлайн буюртма бериш ва манзилга етказиш тизими суст ривожланган, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатишда электрон китоб шаклларидан кенг фойдаланиш яхши йўлга қўйилмаган.

Ушбу соҳадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш бўйича тегишли таклифларни тайёрлаш мақсадида:

1. Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ва кичик ишчи гуруҳлар таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ишчи гуруҳ (А.Арипов)га бир ой муддатда соҳа мутахассислари ва экспертларини кенг жалб қилган ҳолда, илғор хорижий тажрибаларни инобатга олиб, қуйидаги масалаларни атрофлича ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш асосида тегишли таклифларни ишлаб чиқиш топширилсин:

  • аҳоли, айниқса, ёшлар орасида бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга хизмат қиладиган китобларга бўлган талабни ўрганиш, шу жумладан, ижтимоий сўровлар орқали аниқлаш, нашриётлар томонидан чиқариладиган бадиий, маърифий, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришга доир адабиётларнинг (шу жумладан, электрон шаклда) умумий буюртма рўйхатини шакллантириш тизимининг ҳолати;
  • китобларни чоп этиш ҳамда аҳолига етказиб беришни ўз ичига олган бошқарув тизимининг, шунингдек, жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ва ўзбек адабиётининг энг яхши асарларини чет тилларига таржима қилиш ишларининг танқидий таҳлили;
  • ноширлар ва адибларни молиявий рағбатлантириш, болалар адабиётига ихтисослашган нашриётларга молиявий имтиёзлар бериш ва моддий қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш, матбаа корхоналари ва нашриётларга китоб ишлаб чиқариш учун сифатли қоғоз ва матбаа хомашёларини четдан харид қилиш тартибини такомиллаштириш;
  • китоб тарқатиш тизимини янада ривожлантириш ва аҳолининг кенг қатламини қамраб олиш, китоб маҳсулотларининг нархини шакллантириш ва сотиш бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқиш;
  • ихтисослашган китоб дўконлари учун вилоят, туман марказлари ва шаҳарларда ҳамда қишлоқларда аҳоли гавжум ва қулай ҳудудлардан жой ажратиш ёки ижарага бериш масалаларини қайта кўриб чиқиш, сотув айланмасида китоб улушининг ҳажми 70 фоиздан кўп бўлган тадбиркорлик субъектларини алоҳида статистик ҳисобга олиш ва уларга тегишли солиқ имтиёзлари қўллаш;
  • мавжуд ахборот-кутубхона муассасалари аҳолининг кенг қатламларига хизмат кўрсатиши зарурлигидан келиб чиқиб, уларнинг вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича жойлашиш ва бўйсуниш тартибини қайта кўриб чиқиш, фаолияти ҳамда ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;
  • ахборот-кутубхона муассасаларининг, айниқса, таълим соҳасидаги ахборот-ресурс марказлари фондларини шакллантиришда ўқув адабиётлари билан бир қаторда бадиий, маърифий, илмий-оммабоп адабиётлар рўйхатини ҳамда уларни харид қилиш бўйича харажатлар сметасини қайта кўриб чиқиш;
  • чоп этилаётган китобларни аҳоли ўртасида оммавий ахборот воситалари, жумладан, “Маданият ва маърифат” телеканали орқали тарғиб қилиш, таълим муассасалари, кутубхоналар, маҳаллаларда китоб муаллифлари билан ижодий учрашувларни тизимли равишда ташкил этиш ҳамда таълим муассасалари, айниқса, мактабгача ва бошланғич таълимда ўқиш маданияти ва мутолаа кўникмаларини шакллантириш;
  • таълим муассасаларида синфдан ташқари ўқиш учун тавсия этилган ўзбек ва чет эл адибларининг мумтоз ва замонавий асарларини танлаб, хрестоматия адабиётлари рўйхатларини қайта кўриб чиқиш ва ўқув жараёнига мутолаа этилган асарлар асосида иншо ёзиш тизимини жорий этиш, адабиёт тўгараклари фаолиятини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини қайта қўриб чиқиш;
  • ҳудудларда ёзувчи-шоирлар иштирокида китоб байрами ва ярмаркаларини ташкил этиш, аҳоли ўртасида бадиий жиҳатдан юксак миллий ва жаҳон мумтоз адабиётлари намуналарини тарғиб қилиш, китобхонлар, босма ва электрон китоб ишлаб чиқарувчилар, китоб сотувчилар ҳамда кутубхоначи ва тарғиботчилар орасида танловлар (“Йилнинг энг яхши китоби”, “Энг яхши китобхон оила”, “Йилнинг энг яхши болалар китоби”, “Йилнинг энг яхши аудио китоби”, “Йилнинг энг яхши электрон китоби” каби) ўтказиш тизимини такомиллаштириш.

3. Ишчи гуруҳ (А.Арипов) икки ой муддатда мутасадди вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш, матбуот ва ахборот ҳамда ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги ягона давлат сиёсатини юритувчи ваколатли давлат органини белгилаш, молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини ривожлантиришни инобатга олган ҳолда тегишли комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.

4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

  • Дата: 14-01-2017, 10:40
  • Автор: admin
Полная статья »
 

Мафкуравий хуружларга, яъни жаҳолатга қарши қандай курашиш керак? Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-451-сон Қарорида аниқ кўрсатиб берилган. Мазкур Қарорда халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда маънавий-маърифий ишларни илғор талаблар асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч-осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб бориш учун қуйидаги чораларни кўриш белгилаб берилган:

• миллий ғоя ва мафкура масаласи билан боғлиқ долзарб масалаларни, бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, устувор йўналишларни аниқлаш, уларни аҳолининг турли қатламларидаги таъсирини ўрганиш, миллий манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш;

• халқимизнинг кўп асрлик маънавияти ва миллий қадриятлари, диний қарашлари ва ҳаётий удумларига, ёшларимизнинг онгини заҳарлаб, маънавий жиҳатдан қарам этишга қаратилган мафкуравий ҳаракатларга қарши самарали кураш олиб бориш бўйича илмий-амалий дастурларни ишлаб чиқиш;

• фуқароларимиз қалбида миллий тафаккур ва соғ­лом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш, уларнинг онгли яшашга, ўз фикрига эга бўлишга, турли маънавий тажовузларга қарши собит тура олишга қодир бўлган, иродали, фидойи ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга йўналтирилган амалий тавсиялар тайёрлаш. Бу борада маънавий-маърифий тарғибот ишларининг таъсирчанлигини таъминлайдиган замонавий ахборот технологиялари ва механизмларини, жамиятимизнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган самарали услубларни ишлаб чиқиш, давлат ва жамоат­ ташкилотлари учун тегишли тавсия ва таклифлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш;

• ўз фаолияти доирасида амалга оширилган илмий изланишлар натижаларини, таҳлилий материалларнинг хулосаларини оммавий ахборот воситалари орқа­ли мунтазам равишда чоп этиб, кенг жамоатчиликка етказиш1.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда. Мазкур Кенгаш ҳузу­рида ташкил этилган Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази бу борада кенг кўламли илмий тадқиқотлар билан биргаликда амалий чора-тадбирларни ташкил этиб келмоқда.

Кенгаш ҳузуридаги яна бир ташкилот Республика Маънавият тарғибот маркази ҳам ўз фаолиятини такомиллаштириб, аҳолининг кенг қатлами, авваламбор, ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб этишга йўналтирилган турли давра суҳбатлари ва учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб келмоқда. Марказ сиёсатшунослар, олим ва мутахассислар, ижодкор ва зиёлиларни кенг жалб қилган ҳолда меҳнат жамоа­ларида, таълим муассасалари ва маҳаллаларда юртимизга қарши қаратилган ғоявий, мафкуравий хуружлар, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини фош қилишга, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этишга йўналтирилган самарали тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Мамлакатимиз таълим муассасаларининг ўқув дастурларига «Миллий истиқлол ғояси» ва «Маънавият асослари», «Ватан туйғуси», «Одобнома» дарслари киритилган. Ушбу дарслар электрон дарсликлар, кўргазмали видеороликлар ва тақдимотлардан фойдаланил­ган ҳолда асосан бахс-мунозара, савол-жавоб тарзида ўтилади.

Миллий истиқлол ғоясини чуқур идрок этган онг ҳар қандай кучли мафкуравий хуружларнинг бузғунчи, вайронкор таъсирига бардош бера олади. Бунинг учун эса ҳар қайси шахс инсонпарвар, бунёдкор маънавият измида бўлиши лозим. Шу туфайли ота-боболаримиз ақл-идрокни ёвузлик қўлига тутқазмасликка ҳаракат қилганлар, уни маънавият билан, иймон-эътиқод, инсоф ва диёнат билан бошқаришга алоҳида эътибор берганлар. Бу тамойил халқимиз руҳини, даҳосини акс эттирувчи ўлмас қадриятлар билан узвий боғлиқдир. Хусусан, буюк аждодимиз, Соҳибқирон Амир Темурнинг «Куч – адолатдадур» деган нақли маънавиятимизнинг шиори бўлишга арзигулик.

Миллий истиқлол ғояси ҳар бир фуқаромизнинг, ҳар бир ёшнинг қалбини эгалласа, улар маънавий-руҳий ҳолатининг узвий қисмига айланса, Ватан, жамият манфаатларига йўналтирилган фаолликка даъват этувчи, рағбатлантирувчи қудратли кучга айланиши шубҳасиздир. Шу боисдан мафкуравий хуружларга қарши курашда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳам ниҳоятда муҳимдир. Ахборот хавфсизлиги қуйидагиларни қамраб олади:

• Муҳофаза қилинаётган ахборотнинг айланиши, уни сақлаш ва тарқатиш соҳасидаги амалдаги қо­нунлар, бошқарув ва меъёрий материаллар, бандлар, кўрсатмалар, қоидалар ва ҳоказоларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади;

• ахборот муҳофазаси соҳасида бошқарув ва лойиҳа ечимларини белгиловчи жами ҳужжатлар;

• ахборотнинг бошқарилиши, муҳофаза қилиниши ва тарқатилиши асосланган жами қонунлар, қоидалар ва амалий тажрибалар;

• компьютер муҳофазасини таъминлаш учун танланган режа ёки ҳаракатлар йўналиши;

• муайян ташкилотда бошқарув сиёсати. Бошқарув объектлари қаторига конфиденциал ахборот ёки чек­ланган фойдаланувчилар доираси учун мўлжалланган ахборотни қабул қилиш, унга ишлов бериш ва узатиш киради1.

Бугунги глобаллашув шароитларида мураккаб мафкуравий жараёнларга сергаклик билан муносабатда бўлиш, аҳоли турли қатламларига, айниқса ёшларга зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш алоҳида муҳим аҳамиятга эгадир. Ана шу долзарб вазифа таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, республика Маънавиянинг мазкур йўналишдаги фаолиятларини янада такомиллаштиришни талаб этади.

Ахборот хавфсизлигини таъминлашда эса қуйи-даги чораларни кўллаш мақсадга мувофиқдир:

1. Ахборотнинг эгасига зарар келтирадиган тасодифан ёки қасддан қилинган таҳдидларга (хавф-хатарларга) чидамлилигининг умумлашган хоссаси.

2. Ахборотнинг ҳолати. Бу ҳолат ахборот ташувчисининг (ахборотлаштириш объекти, маълумотларни узатиш тармоғи ва бошқаларни) уни қайта ишлаш, сақлаш ва узатишда ахборотнинг конфиденциаллик, бутунлик ва киришимлилик каби хусусиятларга эга бўлиб қолишни таъминлаш қобилияти билан тавсифланади.

3. Ахборотнинг чиқиб кетиши, сохталаштирилиши, ошкор бўлиши, бузилиши, қамал қилинишига олиб келувчи берухсат тасодифан ёки қасддан қилинган амаллардан муҳофазаланганлиги.

4. Ахборот муносабатлар субъектига зарар етказиш мумкинлиги билан боғлиқ бўлган хавф эҳтимолининг йўқлиги.

5. Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлатнинг ахборот соҳасида муҳофаза қилинганлик ҳолати.

6. Ахборот хавфсизлиги 3 та асосий таркибий қисмлардан иборат:

а) конфиденциаллик – нозик ахборотни рухсатсиз олишдан муҳофаза қилишга тегишли;

б) бутунлик-ахборот ва дастурли таъминотнинг аниқлиги ва тўлқинлигини муҳофаза қилиш дегани;

в) киришимлилик – бу ахборот ва хизматларнинг фойдаланувчи учун керакли пайтда фойдаланиш осонлигини таъминлаш.

 7. Ахборот ва қўллаб-қувватловчи инфратузилманинг муҳофаза қилинганлиги.
  • Дата: 12-01-2017, 20:19
  • Автор: admin
Полная статья »
 

Мафкуравий хуружларнинг мамлакатимиз ва жа­миятимиз учун жиддий хавфларини бартараф этиш учун нима қилиш керак? Давлатимиз раҳбари таъкидлагандек: «ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Биз ҳам фарзандларимизни она-Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун, таъбир жоиз бўлса, аввало уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни кучайтиришимиз зарур»1.

Мафкуравий иммунитет аслида давлат ва миллатнинг маънавий бирлиги бўлиб, уларнинг маънавий соғломлигини ҳимоя қилувчи ғоявий қалқон вазифасини бажаради. Мафкуравий иммунитетни шакллантирадиган ва мустаҳкамлайдиган омиллар ҳам Президентимиз томонидан кўрсатиб берилган. Улар қуйидагилардан иборатдир:

• ҳар қайси инсон ўзлигини англаши;

• қадимий тарихимиз ва бой маданиятимиз, улуғ аждодларимиз меросини чуқурроқ ўзлаштириш;

• бугунги кунда тез ўзгараётган ҳаёт воқелигига онг­ли қараб, мустақил фикрлаш;

• диёримиздаги барча ўзгаришларга дахлдорлик туйғуси билан яшаш1.

Шахснинг ўзлигини англаши унинг қайси юртнинг фарзанди эканлиги, яъни насл-насаби кимлиги, яшаш­дан мақсади, ўз шаъни, қадр-қимматини тушуниб етишидан бошланади. Шу маънода ўзбек халқининг ҳар бир фарзанди ўз Ватанининг шонли тарихи, бой тарихий ва маданий мероси, жаҳон фани ва маданиятига, умуман инсоният цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган буюк аждодлари билан ҳақли равишда фахрлана олади.

Узоқ ўтмишда, яъни IX–XI асрлардаёқ Бағдоднинг «Байтулҳикма» (Донишмандлик уйи) деган ном билан шуҳрат қозонган академияси каби Хивада ташкил этил­ган Маъмун академияси бўлганлиги, XV асрда 1018 та юлдузнинг ҳолати ва жойлашуви баён қилинган биринчи янги астрономия жадвалини (Зижи Жадидий Кўрагони) яратган Мирзо Улуғбекнинг илмий мактаби шаклланганлиги билан фахрланмай бўладими?!

IX–XII асрлардаги Шарқ уйғониш даврида буюк мутаффаккирларимиз математика, астрономия, физика, кимё, геодезия, фармакология, тиббиёт каби аниқ ва табиий фанлар, шунингдек, тарих, фалсафа ва адабиётнинг равнақ топишига улкан ҳиссаларини қўшганлар. Хусусан, Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий алгебра фанига асос солиш билан бирга, астрономия, география ва иқлим назарияси бўйича ҳам кўплаб илмий асарлар яратган. Бу буюк алломамизнинг дунё илм-фани ривожидаги хизматлари башарият аҳли томонидан эътироф этилган бўлиб, Шарқ олимлари орасида алломанинг номи ва асарлари «алгоритм» ва «алгебра» каби замонавий илмий атамаларда абадийлаштирилган.

IX асрда яратилган «Астрономия асослари» асари Христофор Колумб, Фернанд Магеллан ва бошқа саёҳатчиларнинг кашфиётлари учун илмий асос бўлиб хизмат қилган Аҳмад ал-Фарғоний оламнинг тузилиши, Ернинг ўлчови ҳа­қидаги дастлабки илмий маълумотларни, сайёрамизнинг шарсимон кўринишга эга экани хусусидаги далилларни ишлаб чиққан. У Нил дарёсида кўп асрлар давомида сув сатҳини ўлчайдиган асосий восита сифатида хизмат қилиб келган «ниломер» машҳур иншоотини яратган.

XI аср бутун дунёда буюк ватандошимиз номи билан «Беруний асри» деб аталади.

Абу Райҳон Беруний биринчилардан бўлиб денгизлар назарияси ва Ернинг шарсимон глобусини яратиш юзасидан ўзига хос янги ғояларни таклиф этди. Ер радиусини ҳисоблаб чиқиб, бўшлиқ ҳолатини изоҳлаб бергани, Христофор Колумб саёҳатидан 500 йил аввал Тинч ва Атлантика океанлари ортида қитъа мавжудлиги ҳақидаги қарашни илгари сургани, минераллар таснифи ва уларнинг пайдо бўлиш назариясини ишлаб чиқиб, геодезия фанига асос солгани қалбларимизни ғурур ва фахрга тўлдиради!

«Ислом оламининг энг машҳур файласуфи ва қо­мусий алломаси ҳамда инсониятнинг энг буюк мутафаккирларидан бири» унвонига сазовор бўлган Абу Али ибн Синонинг ҳаёти ва фаолияти ҳаммамизда алоҳида эҳтиром туйғуларини уйғотиши табиийдир. Алломамизнинг тиббиёт тарихида энг машҳур бўлган, XV асрда чоп этилган «Тиб қонунлари» асари кейинги бир неча юз йиллар учун тиббиёт фанлари тараққиётининг асосий йўналишларини олдиндан белгилаб берибгина қолмасдан, ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаганлиги амалий тиббиёт ва фармакология соҳаларининг энг муҳим усулларига асос солганлиги, Европанинг етакчи университетларида қарийиб 500 йил давомида тиббиёт илми айни шу китоб асосида ўқитиб келинаётганлигини инкор этиб бўлмайди.

Биз ислом маданиятининг равнақига бебаҳо ҳисса қўшган муҳаддислар султони Имом Бухорий. Исо Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбандий, буюк Соҳибқирон Амир Темурнинг, Алишер Навоий ва Мирзо Бобур каби улуғ маърифат­парварларнинг авлодига мансуб эканлигимизни ҳис этишдан кўнглимиз тоғдек кўтарилади.

Ўзлигини англай бошлаган кишигина шахс даражасига кўтарилади. Демак, ўзликни англаш, аввало ҳар бир инсоннинг шахси, алоҳида «мени» билан боғлиқ. Ўзлигини англаган инсон маънавий юксалишга эришади, ҳар қандай шароитда эзгуликка интилади. Буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий:

Одами эрсанг, демагил одами,

Ониким йўқ, халқ ғамидин ғами, –

деганларида, биринчи навбатда, инсон ўзлигини англашини ижтимоий муносабатлар асосида кўриши зарурлигига алоҳида урғу берганди.

Давлатимиз раҳбари ҳам: «Ўзини англаган инсон ўзи учун нима фойдалилиги ва нималарга қодир эканлигини яхши тушунади. У қўлидан келадиган иш билан шуғулланиш асносида ўз эҳтиёжини қондиради ва саодатга эришади. Ҳар қандай хато ва бахтсизликлардан холи бўлади. Бунинг натижаси ўлароқ, у ўзга одамларни қадрлай олади ва улардан эзгулик йўлида фойдалана билади. Оқибатда ўзини кулфатлардан асрайди»– деб кўрсатган.

Шу билан бирга қадимий тарихи ва бой маданиятини, улуғ аждодларининг меросини чуқур ўзлаштирган, яъни ўзлигини тўлиқ англаган шахснинг маънавий иммунитети мустаҳкам бўлиши шубҳасиздир.

Ҳозирги шиддаткор замонда дунёдаги геосиёсий қарама-қаршиликлар, ўз таъсир доирасини кен­гайтиришга қаратилган кураш кучайиб бормоқда, минтақамизда, бизга узоқ ва яқин мамлакатларда хавф-хатарлар ортиб бормоқда. Сиёсий ва иқтисодий қарама-қаршиликлар авжига чиқиб, терроризм ва экстремизм ҳаракатларига, қон тўкилишларга олиб келаётгани, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг, дунё бозорларидаги ноаниқлик ва тангликнинг давом этиши барчадан ҳушёрлик ва сезгирликни талаб этади.

Шуниси эътиборга моликки, мамлакатимизда мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларга эга, ҳаётга янгича қарайдиган, собиқ мустабид тузумга хос тушунчалардан озод бўлиб вояга етаётган, ўз фикри ва қарашларига эга бўлган навқирон авлод ҳаётга ишонч билан кириб келмоқда. Шуниси аҳамиятлики, улар ватанимиз тараққиёти йўлида ҳал қилувчи кучга айланмоқда.

Мамлакатимизда 1997 йилда қабул қилинган кадр-лар тайёрлаш миллий дастури ижобий маънодаги «портлаш эффекти»ни ҳосил қилди. Давлатимиз ушбу миллий дастурни қабул қилар экан, ҳозирги замонда демократик тараққиёт, модернизация ва янгиланиш соҳасида белгиланган мақсадларга эришишда энг му­ҳим қадрият ва ҳал қилувчи куч бўлган билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш вазифасини ўзининг устувор йўналишларидан бири қилиб белгилади.

Юртимиздаги мактабларнинг деярли барчаси янгидан қурилиб, капитал реконструкция қилиб, замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан таъминланди. Шунингдек, 1500 дан ортиқ янги касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар барпо этилди.

Мустақиллик йилларида олий ўқув юртларининг сони икки баробар ортди. Бугунги кунда уларда 230 мингдан зиёд талаба таълим олмоқда. Юртимизда Буюк Британиянинг Вестминстер университети, Сингапурнинг менежментни ривожлантириш институти, Италиянинг Турин политехника университети, Россия нефть ва газ университети, Москва давлат университети, Россия иқтисодиёт университети, Жанубий Кореянинг Инха университети каби халқаро обрў-эътиборга эга бўлган етакчи олий ўқув юртларининг филиаллари ташкил этилиб, муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда таълим тизимини тубдан ислоҳ этиш ёшларнинг дунёқарашини ўзгартириш, уларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллигини, ўз келажагига бўлган ишончини оширишнинг энг муҳим омили ва мустаҳкам асоси бўлди. Бугун мамлакатимиз аҳолисининг 62 фоиздан ортиқ қисмини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Бу юқори билимли, эътиқоди мустаҳкам, Ватанига садоқатли ёшлар миллий иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилишда, кадрлар таркибини сифат жиҳатидан янгилашда, юртимизнинг тараққий топган демократик давлатлар қаторига кўтаришда қудратли омил вазифасини ўтамоқда.

Ватанга муҳаббат ҳисси инсоннинг қалбида табиий равишда туғилади. Яъни, том маънодаги шахс ўзлигини англагани, насл-насабини билгани сари юрагида Ватанга муҳаббат туйғуси илдиз отиб, юксала боради.

Мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашда ҳар бир ватандошимиз: «Шу давлат, шу жамият менга нима берди?» – деб эмас, балки: «Мен ўзим Ватанимга, ҳалқимга нима бердим?» – деб фикрлашига, фуқароларимизнинг Ватан манфаати ва равнақи учун фидойи бўлишига эришиш асосий мақсадимиздир.

Юксак инсоний фазилатларни мафкуравий иммунитетнинг қон томирлари деб аташ мумкин. Миллий табиатимизга хос бўлган меҳр-оқибат, мурувват, андиша, ор-номус, шарму ҳаё, ибо ва иффат каби бетакрор фазилатлар билан бирга халқимизни кўп жиҳатдан ажратиб турадиган бағрикенглик, меҳмондўстлик, оқ­кўнгиллилик сингари ҳислатлар оилада қарор топади.

Шу боисдан ҳар бир инсон учун Ватан, инсонийлик тушунчаси, аввало, оиладан бошланади. Шунинг учун оилада ва мафкуравий иммунитет тушунчалари чамбарчас боғлиқдир. Халқимизнинг «Қуш уясида кўрганини қилади», деган мақоли замирида улкан маъно яширинганлигини кўришимиз мумкин. Бу борада оиланинг тарбиявий-ахлоқий аҳамияти, қадр-қимматини англаб етмасдан, оилага миллат манфаати нуқтаи назаридан ёндашмасдан туриб, мафкуравий иммунитетни шакллантириш осон кечмайди.

Маҳалла халқимизга хос ўзини ўзи бошқариш тизимининг ноёб тизимидир. Президентимиз таъбири билан айтганда, «она юрт рамзи» ва «таъсирчан ижтимоий фуқаролик идораси»га айланган маҳалла миллий ва умуминсоний қадриятлар – дўстона қўшничилик ва ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик, ёшларни ватанпарварлик, жамият олдидаги ўз бурчи ва жавобгарлигини теран англаш руҳида тарбиялаш мақсадларига хизмат қилмоқда.

  • Дата: 9-01-2017, 20:11
  • Автор: admin
Полная статья »
 

           Ҳар йили 30 июль – Халқаро одам савдосига қарши кураш куни сифатида нишонланади. Мазкур иллатга қарши турли тарғибот тадбирлари, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бироқ ...

Дунёда одам савдоси билан боғлиқ жиноят ҳали ҳамон содир этилмоқда ва кенгайиб бормоқда. Ҳозирги пайтда ер юзида 4 миллиондан ортиқ катта ёшдаги киши турли ҳудудларда ушланиб, сотиб юборилмоқда. 10 миллион бола ва 2 миллионга яқин аёл қул сифатида сотилади.

БМТ вакилларининг сўзларига кўра, мазкур жиноят қочқинлар, муҳожирлар орасида кенг тарқалмоқда. Қуролли низолар бўлаётган ҳудудлардан қочаётган кишиларга қўйилаётган турли тўсиқлар туфайли улар чегараларни ноқонуний кесиб ўтишмоқда. Мана шу омиллар туфайли одам савдоси билан шуғулланувчи тўдаларнинг ўлжасига айланмоқда.

-Одам “савдогар”лари, қочқинларни бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга ташувчилар ўзгалар ташвишидан фойдаланиб, пул ишлашга ҳаракат қилади, - дейди БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси раҳбари Юрий Федотов. – Айни пайтда қочқинлар бўйича юзага келган халқаро инқирознинг қамрови кенгайиб бормоқда. Қуролли можаролар, зиддиятлар, тартибсизликлар давом этар экан, одам савдоси, инсондан сотувга қўйиладиган “жонли товар” сифатида фойдаланиш ҳам авж олаверади.

Сўнгги пайтларда қочқинлар билан боғлиқ бошқа кўплаб муаммолар ҳам урчиб бораяпти. Хусусан, қочқин хотин-қизлар жинсий зўравонликка учрамоқда, таҳқирланмоқда. Аксарияти Европага ҳомиладор ҳолда кириб келиш ҳоллари кузатилган. Урушдан, низолардан қочаётганлар бор маблағини контрабандачиларга бериб, оиласини асраш илинжида ҳамда қолган қарзини тўлаш учун қулликка маҳкум бўлмоқда. Бу жараён қочқинлар болаларини ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Аксар болалар қаровсиз қолиб, замонавий қулдорлар қўлида меҳнат қилишга, бошқалари эса тиланчиликка мажбур этилмоқда.

Охирги йилларда қочқинлар тана аъзоларини трансплантация учун сотиб ёки мажбуран олиш ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда. Айниқса, уларнинг кўпчилиги ҳеч қандай ҳужжатсиз, қаровсиз, суриштирувчилари йўқ бўлгани боис, “овчи”лар уларнинг барча органларини пуллаш, ўзларини эса ўлдиришгача бормоқда.

- Бундай муаммонинг илдиз отишига асло йўл қўйиб бўлмайди, - дейди БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассиси Мария Грация Жаммаринаро.

- Лекин Европа мамлакатларида одам савдосига қарши курашиш, қочқинларни контрабандачилардан ҳимоя қилишга етарли даражада эътибор берилмаяпти. Шунинг учун аввало, давлатлар бу жиноятни амалга оширувчиларни қўлга олиши ва жазолаши, одам савдоси қурбонига айланиш хавфи остида бўлганларни ҳимоя қилиши зарур.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, одам савдоси қурбонларини соғлом ҳаётга интеграциялаш масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Чунки бундай жиноят тузоғига тушганларга шафқатсизларча муомалада бўлинади. Тўйиб овқат ейишдан маҳрум этилади, ўта совуқ ёки иссиқ ҳароратда меҳнат қилишга мажбур қилинади. Шунинг учун бундай уқубатлардан халос бўлганларнинг кўпчилиги нафақат тиббий, балки руҳий реабилитацияга муҳтож бўлади.

Таҳлилчиларнинг қайд этишича, қочқинлар муаммосини ҳал этиш учун аввало, уларни ноқонуний ташиш билан шуғулланаётган жиноятчиларни қўлга олиш лозим. Айтиш жоизки, БМТ томонидан одам савдоси бўйича чоп этилган навбатдаги маърузада ҳам айнан шу жиноятдан кўпроқ азият чеккан қочқинларга алоҳида урғу берилган. Унда, шунингдек, мигрантлар оқими йўналишлари, контрабандачиларнинг фаолияти батафсил баён этилган.

Жамиятларда бундай жирканч жиноятга йўл йўқ. Шунинг учун барча давлатлар мазкур трансмиллий жиноятни йўқ қилиш учун ҳамкорликда кураш олиб бориши айни муддаодир.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, БМТ томонидан одам савдоси жабрдийдаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган фонд ташкил этилган эди. Ундан кўзланган мақсад инсон савдоси қурбонларига тиббий, ижтимоий жиҳатдан кўмак кўрсатишдир. Бироқ, фондга хайрия маблағларининг тушиши кўнгилдагидек эмас. Шунинг учун ҳозир барчанинг бир ёқадан бош чиқариши, ҳамкорликда иш юритиши муҳим бўлмоқда.

Албатта, мазкур трансмиллий жиноятнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Одам савдоси трансмиллий, яъни ҳудуд ва чегара танламайдиган жиноят эканлиги ҳисобга олиниб, Ўзбекистон 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган “Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида”ги Конвенцияга қўшилди. Шунингдек, мамлакатимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 2000 йил 15 ноябрда қабул қилинган “Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида”ги Конвенцияси ҳамда одам савдоси, айниқса, аёллар ва болаларни сотишнинг олдини олиш, унга чек қўйиш ва бунинг учун жазолаш тўғрисидаги қўшимча ҳужжатларини имзолаган. Шунингдек, одам савдоси жабрдийдаларига тиббий кўмак кўрсатиш мақсадида реабилитация маркази ташкил этилди.

Кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётганига қарамай, баъзи кишилар била туриб ўзларини ана шундай қуллик ботқоғига отмоқда. Бошқалари эса оддий алдовга, ширин ваъдаларга учиб жабрдийдага айланаётир. Экспертлар чет элларда меҳнат қилаётган муҳожирларни сохта таклифларга учмаслик, унинг қонунийлигини ўрганишни, яқинларини иш жойи хусусида огоҳлантириб қўйишни тавсия этмоқда.


                                                                                    Интернет материаллари асосида 

                                                                                  Аҳрорбек Шуҳратов тайёрлади 

  • Дата: 7-01-2017, 11:08
  • Автор: admin
Полная статья »
   

Маълумотларга кўра, ҳозир дунёда 500 дан ортиқ экстремистик ва террорчи ташкилотлар томонидан ер юзининг турли нуқталарида ижтимоий-сиёсий беқарорликни юзага келтириш, иқтисодиётга путур етказиш, бегуноҳ одамларни нобуд қилишга қаратилган юзлаб қўпорувчилик хуружлари амалга оширилган. Жумладан, Афғонистон, Покистон, Сурия, Ироқ, Сомали каби қатор мусулмон мамлакатларида қанчадан-қанча қўпорувчилик хуружлари содир бўлди. Бу диний экстремизм ва терроризмнинг тобора шафқатсиз ва ғайриинсоний тарзда, ақлга сиғмас даражада жуғрофий кенглик касб этиб бораётганини англатади.

 Диний экстремизм ва терроризм турли динларга эътиқод қилувчи халқлар, ҳаттоки, цивилизациялар орасидаги ўзаро ишонч ва тинчликка ҳам рахна солаётир.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

“Кимда-ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яна унга Аллоҳ ғазаб қилғай, лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қўйгай”.

Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу) айтади: “Ноҳақ қон тўкиш сира қутулиб бўлмайдиган ҳалокатли ҳолатдир”.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) видолашув ҳажида қилган васиятларида: “Одамларнинг жони, мулки ва номуси қиёматгача дахлсиз”, деганлар. Бу нафақат мусулмонларга, балки бошқа инсонларга ҳам тегишлидир.

Ҳозирги вақтда муқаддас динимизни ниқоб қилиб олган экстремистик оқимларнинг турли мамлакатларда олиб бораётган қўпорувчилик ишлари ва тинч аҳолининг жонига қасд қилишлари Исломга зиддир.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек, “Ёвуз мақсадлари йўлида муқаддас Ислом динимизни ниқоб қилиб олган ғаразли ҳаракат ва кучлар соғлом фикрлайдиган ҳар бир инсонни ташвишга солмаслиги мумкин эмас. Дунёнинг турли бурчакларида содир этилаётган қўпорувчилик ва бузғунчилик ҳаракатларидан барчамиз тегишли хулоса чиқариб, сезгир ва огоҳ бўлиб яшашимиз кераклигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда”.

Диний экстремизм ва терроризм дунё халқларининг дини, маданияти, миллати ва давлатларнинг суверенитети, ҳудудий дахлсизлигига, шу билан бирга халқларнинг бирдамлиги, тинчлиги ва саломатлигига таҳдид солаётгани сабабли унга қарши жиддий курашмоғимиз зарур.

 

                                                                                                                                Ражабхон ҚИЁМОВ,                                                                                                                                      туман бош имом хатиби

  • Дата: 7-01-2017, 11:05
  • Автор: admin
Полная статья »
     2016 йил 28 декабр куни Нишон тумани “Навбаҳор”,  “Байналминал” ҳамда “Пахтакор” МФЙларда “ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК! ” лойиҳаси доирасида ушбу махаллаларда истиқомат қилаётган имконияти чекланган,  ногирон ёшларни ҳамда кам таъминланган оила фарзандларини байрам билан табриклаш ҳамда байрам совғалари топшириш мақсадида улар яшаб турган хонадонларига Қорбобо иштирокида бориб уларни кириб келаётган Янги 2017 йил  билан табриклаб туман Кенгаши томондан янги йил совғалари топширилди.  Лойиҳа доирасида  26-27 декабр кунлари Нишон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида янги йилга бағишланган турли хил тадбирлар кўнгил очар ўйинлар ташкил этилди,  унда фаол иштирок этган болажонларга байрам совғалари тарқатилди.  
  • Дата: 7-01-2017, 09:27
  • Автор: admin
Полная статья »