Аллоҳ таоло барча маҳсулоти ичда инсоннинг энг азиз, мукаррам, мукаммал ва афзал суратда яратди. Унга Ердаги жуда кўп нарсаларни бўйсундириб қўйган ва саноғига етиб бўлмас неъматларни берган. Бу билан парвардигоримиз инсониятни барча ёмонликлардан сақланишга, илоҳий амирларни адо этишга, жамият ва дин манфаати йўлида яхши амалларни қилишга, виждонли, мустаҳкам иродали, жисми соғлом, гўзал хулқли, дин ва жамиятга наф келтирувчи, Ватанни ҳимоя қилувчи ўзига юклатилган вазийфани мукаммал адо қилувчи бўлишга ва фақат покиза нарсаларни истеъмол қилишга буюради. Ислом дини мусилмонларнинг ақли, насли, жисми, дини, мол-мулки, шаъни каби энг муҳим асосларини муҳофаза қилишга буюрган. Булардан бирига қилинган тажовуз динимизда инсоннинг бутун борлиғига қилинган тажовузга тенглаштирилади. Аммо, жамиятда шундай иллат ва болалар борки, улар юқорида тилга олинган барча инсоний асосларга бирдек тахдид қилади. Ана шундай халокатли иллатлардан бири гиёхвандликдир. Уламолар гиёҳванд моддаларни Қуръонда зикр қилинган нопок нарсаларга қиёс қилиб харом эканлигига фатво берганлар. Мирқот ас-Суъуд китобида қуйдаги ривоят келтирилади, Аъжам давлатидан бир киши Қоҳира шаҳрига келиб гиёҳванд модданинг ҳаромлигига далил сўрайди. Мазкур масала юзасидан мажлис ташкил этилиб, унда ўз даврининг етукуламолари иштирок этади. Йиғилишда Ҳофиз Зайниддин ал-Ироқий гиёҳванд моддани харомлигига Ибни Умар Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган Пайғамбар (с.а.в)нинг “Ҳар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан қайтарадилар” деган хадисини далил қилиб, мажлисга йиғилганларни қойил қолдирди.Қурони карим ва Пайғамбар алайҳиссалом суннатлари беш нарсани муҳофазасини мақсад қилган. Улар дин, жон, мол, ақл ва насл. Гиёҳванд моддалар шариат кўзда тутган беш заруратга бир вақтни ўзида бирдек зарар келтиради. У одамни диндан чиқаради, жонига завол бўлади, молини бехудага совуради, ақлини заифлаштиради ва наслини йўқ қилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, гиёҳванд моддалар савдоси дунёнинг турли нуқталаридаги барқарорлик, хавфсизлик ва одамлар соғлигига жиддий путур етказмоқда. Ҳар йили ўртача 200 минг киши бу балонинг зараридан ҳаётдан кўз юмаяпти. Ҳозирги кунда инсоният учун энг хавфли таҳдидлардан бири бу терроризм балосидир. Гиёҳванд моддалар савдосидан келаётган маблағлар эса ана шу жирканч балога, инсонларни халок қилишликка молиявий таянч бўлиб хизмат қилмоқда. Бу жуда аянчлидир. Ҳозирда гиёҳвандлик инсонга ҳар томонлама зарар беришини ғарб ва шарқ тиббиёт мутахассислари бир овоздан тасдиқлашмоқда.бу моддаларни истеъмол қилувчилар ўнлаб тузалмас касалликларга йўлиқиши, ҳаётдан эрта кетиши, улардан майиб мажрух, ақли нокис фарзандлар туғилиши исботланди.


Рустамхон Ҳайитов, 

Нишон жоме масжиди

 имом-хатиби.

  • Дата: 10-02-2017, 23:50
  • Автор: admin
Полная статья »

             Ёшларнинг ташаббус ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, уларнинг қобилят ва иқтидорларини рўёбга чиқариш ва жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топишга кўмаклашиш мақсадида туман ҳокими Асрор Жураев билан ёшлар учрашуви ўтказилди.

Мазкур учрашув 35-умумий ўрта таълим мактаби фаоллари залида “Кимёгар” маҳалласи ташаббуси билан ташкил этилди. Унда туман ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этишди. Тадбир очиқ мулоқат тарзида бўлганлиги боис ёшлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини эркин ифода этишди. Учрашув сўнгида туман ҳокими Асрор Жураев тэквандо карате бўйича Латвия ҳамда Руминияда ўтказилган жаҳон чемпионатларида қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаган 9 карра Ўзбекистон чемпиони Фозил Қодиров, кураш бўйича Ўзбекистонда ўтказилган мусобақаларда бир неча бор ғолиб бўлган Азиза Қўйлиева, Республика фан олимпиадасида она тили ва адабиёти фани бўйича Халқ таълими вазирлигидан олтин медаль олган Гулрух Ачиловага эсталик совғалари ҳамда “Фахрий ёрлиқ”лар топширилди.

 



                                                                                                                                                                                                                                                                               Барно Жураева 

                                                                                              “Кимёгар” маҳалласи маслаҳатчиси. 

  • Дата: 1-02-2017, 22:55
  • Автор: admin
Полная статья »