Мана, Рамазон ойи кириб келмоқда. Шу йилларда Рамазон ёзнинг ҳарорати иссиқ, узун кунларига тўғри келмоқда. Сўнгги 20 йилда яшаш шароитларимиз, овқатланишимиз анча ривожланиб, ўзгариб қолгани тайин. Мен ўз тажрибаларим ва кузатишларимдан келиб чиқиб, рўза тутишда мобайнида соғлигимиз билан боғлиқ айрим хатоларимиз, хусусан, нотўғри овқатланишимиз ҳақида ёзишни мақсад қилдим.

Рамазон ойига тайёргарлик Рамазонгача ўн кун қолган вақтда уч-тўрт кун оралатиб рўза тутиб, организмимизни шунга тайёрлаб олишимиз лозим, шундагина Рамазон рўзасининг биринчи кунларидан қийналмай ўтиб оламиз. Парҳезшунослар организмни ҳар қандай очлик ва парҳезга тайёрлагани каби, рўзадорлар учун ҳам Рамазонгача рўза тутиш суннат қилинган. Рамазон рўзасини тутишдан икки–уч кун аввал ошқозонда кислотавийликни оширувчи маҳсулотларни чеклашимиз ҳамда тўйиб овқатланишдан ўзимизни сақлашимиз лозим. Айримлар «эртадан рўза», дея бир-икки кун ҳаддан зиёд кўп ва кучли овқатланиб олишади ва бу жараён рўзанинг илк кунларида қийналишларига сабаб бўлиши мумкин. Чунки ички аъзолар яна шунча овқат ейишингизни кутиб, тайёр туришади. Рўза тутаман деган одам, аввало, ишонч билан бошлаши керак, оч юриш чидай олишингизга ишонсангизгина бутун ички органларингиз эрталабдан кечгача емаслик ҳолатини тушуниб, шу шароитга мос фаолият юритади. Сизни ишончингиз бутун ички аъзоларга шомгача оч юришга сигналдир.

Саҳарлик. Эрталаб уйғонганимиз ҳамоно дастлаб сув ичиб олиб, кейин саҳарликка таёргарлик кўрилса, 10–15 дақиқадан сўнг еган таомимиз сув билан аралашмасдан ноқулайликлардан қутуламиз. Саҳарликда бизни асосий ичимлигимиз сув бўлиши лозим, чой ичган тақдирдаям имкон қадар фақат кўк чой ва албатта, уни аччиқ қилиб дамламасдан ичиш лозим. Қуйидаги маҳсулотлар бизни кун давомида чанқашимизга ва ичган сувимизни тезроқ танамизни тарк этишига сабаб бўлиши мумкин:

ёғли маҳсулотлар ва ёғли овқатлар;

меъёридан ортиқ аччиқ чой ичиш;

дудланган гўшт маҳсулотлари;

тузи кўп маҳсулотлар;

тузлама маҳсулотлар;

кофе ва кафеинга бой маҳсулотлар

шакарни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш (табиий ширинлик ейиш керак);

барча нотабиий кимёвий моддалар аралаштириб тайёрланган озиқ-овқатлар;

лавр япроғи, наъматак меваси каби сийдик ҳайдовчи маҳсулотлар

Қуйидаги саҳарлик қилиш учун тўрт хил энг фойдали маҳсулот турларини келтириб ўтамиз.

Саҳарликда имкон қадар тез ҳазм бўлмайдиган ва юқори калорияга эга донли маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Булар: сулу бўтқаси, ширгуруч, гречихали овқат ва шу кабилар.

Сут маҳсулотларидан творог, йогурт, қатиқ, сметана, сутнинг ўзи жуда ҳам фойдали ҳамда бу маҳсулотлар билан кун давомида чанқамасдан юришимиз кузатилган.

Асал, араб хурмоси, ёнғоқ, мағиз, ўрик туршаги, олча қоқи ва бошқа шу каби қуруқ мевалар.

Банан, гилос, анжир, ўрик, шафтоли, олма, олча, нок ва бошқа мевалар билан саҳарлик қилиб олиш лозим.

Ҳўл мевалардан тўйиб олиб, бу билан бирга сув ичмасаям бўлади, фақат меваларни ўзи ейилади, холос. Бир литр сув шунча ҳажмдаги мева ейиш билан баробар.

Юқоридаги тўрт хил турдаги маҳсулотларни саҳарлик пайтида имкон қадар бир-бирига аралаштирмасдан алоҳида истеъмол қилиш тавсия қилинади. Бу кун давомида ўзимизни яши ҳис қилишимизга замин яратади.

Кун давомида

«Рўзадорман, куни бўйи ҳаракат қилсам оч қоламан, ҳаракатдан қолиб ҳолсизланиб қоламан», деб ҳеч ҳам ўйламанг. Рўзада одам доим оҳиста ҳаракатда бўлиши керак, ҳаракат ва очлик икки карра бизни соғлигимизни тиклашимизга ва мустаҳкамлашимизга ҳисса қўшади. Ҳаракат қилмасдан фақат ётиб яшаш эса секин-аста юракни кам уриш ҳолатлари ва организмни шунга кўникиб қолиб, ҳолсизланиш ҳолатларига олиб келади. Саҳарлик ва ифторликдан сўнг 4–5 километр пиёда сайр қилиб олишни тавсия қиламан.

Суткасига камида 7 соат ухлаб олиш керак, лекин кундузи оч қоринда ухлашга шароити борларга айтишим мумкинки бу уйқуни камида иккига кўпайтириб ҳисоб-китобингизни олиб бораверинг. Кундузги 2 соатлик уйқу тунги 4 соатнинг ўрнини босади ва кечаси 3 соат ухласангиз, организм жами 7 соат ухлагандан-да самаралироқ тикланади.

Ёздаги қуёш нури гарчи бизни иссиқдан «қийнаса-да» лекин бир тарафдан бизни чиниқтириб, витаминларга тўйдиради, тана қурилишимизни мустаҳкамлайди. Ҳар куни куннинг биринчи ярмигача 15–20 дақиқа қуёш ва ташқи ҳаво иссиқлигидан чиниқиб олиш керак, деб ўйлайман.

Ифторлик

Бу пайтда ошқозонимиз ва бутун сезги органларимиз ҳазм қилиш ва таъм сезишга шай туради, шу сабабдан бу пайтда инсонни таъм сезиш органлари каррасига яхши ишлайди.

Аввал икки дона хурмо ва тахминан 300 миллилитргача илиқ ёки уй ҳароратидаги сув билан оғиз очиб оламиз, ёки сувни камроқ ичиб, ҳўл мевалардан еб олиб, сўнгра 10–15 дақиқадан сўнг овқатланишимиз мумкин. Бу худди автоуловни ҳайдаш учун қиздириб тайёрлашдек, ошқозонимизни овқат ҳазм қилишга шай қилади. Кечки овқат имкон қадар тез ҳазм бўладиган ва енгил бўлиши лозим ва албатта, барра салатлар, кўкатлар билан бирга истеъмол қилиш лозим. Овқатланиб бўлиб, тахминан 30–40 дақиқадан сўнг яхна ичимликлар, ширинликлар ва бошқа ширин мевалардан истеъмол қилишимиз мумкин.

Кечаси ётишдан олдин, қатиқ, тарвуз ва бошқа тез ҳазм бўладиган мева ва сабзавотлардан еб олиб, сўнгра ухлашимиз мумкин.

Кечқурун ҳам кофеинни минимум даражада истеъмол қилиш лозим, чунки қисқа тунларда ухлашимиз ва танамизни навбатдаги кунга тиклаб олишимиз лозим бўлади.

Зарарли одатлар

Саҳарликда меъёридан ортиқ ва тартибсиз овқатланиш шарт эмас, бу аксинча, сизни кун давомида оч ва чанқаб юришингизга туртки беради. Ортиқча вазнга эга одамлар саҳарликда номига мевалардан еб олиб сувдан тўйиб олишса шуни ўзи кун давомида енгил юришларига етарли, деб ўйлайман.

Саҳарликда яхши овқатланиб туриб шартта чўзилиб ётиш ҳолати жудаям зарарли, бу ҳолат ошқозон ичакларимизни иш фаолиятини бузиб, кун давомида беҳол юриш ёки шу билан ошқозонда муаммолар келтириб чиқариб, қийналиб қолишимизга сабаб бўлиши мумкин.

Оғиз очганда муздек ичимлик билан чанқоқни босиш зарарли одат. Кун давомида ошқозон ва ички аъзолар ўзини ўзи даволаш билан банд бўлади ва ички ҳарорат иссиқ турган пайтда муздек ичимликни ичиш бу худди қизиб турган ёғга сув сачратишдек гап. Бу нафақат рўзанинг шифобахшлик хусусиятини пасайтиради, балки ифторликда еган овқатимиз тез ҳазм бўлишига ҳам тўсқинлик қилади.

Оғиз очган пайтда жуда ҳам кўп сув ичиш одати ҳам иштаҳани бўғиб қўяди ва овқатлана олмай қоласиз ёки мажбуран овқатланиш натижасида эрталабгача ошқозон дамлаб қолиб, еган нарсамиз ҳазм бўлмасдан қийналиб юрамиз.

Овқат пайти ширин мева, ширинликлар, торт, шоколад, газланган ичимликлар қўшиб истеъмол қилиш мумкин эмас. Булар бирга аралашса, ҳазм жараёнини секинлаштириб, бизни қийнаб қўяди.

Рўза янада шифобахш бўлишини ва Рамазонда тетик юришни истасангиз, албатта, фақат табиий егуликлар ва ичимликлар билан таомланишни тавсия қиламан. Фақат табиий! Бунда ҳар хил турдаги маҳсулотларни қўшиб истеъмол қилмасликка эътибор каратиш лозим.

Нон ҳар доим дастурхонимизда бор ва бўлади, буни имкон қадар маргарин ва бошқа четдан келаётган ёғлардан тайёрланганини истеъмол қилмасликни тавсия қиламан, бу зарарли нон ҳисобланади. Ўзимизнинг сарёғда тайёрланган ёки парҳезбоп нонлар истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Яна бир зарарли одат — кондиционерни жуда ҳам салқин қилиб олиш ҳисобланади, шамоллаб қолиш мумкин. Кондиционерли хона ёки автоуловдаги ҳаво ҳарорати ташқаридаги ҳароратдан 10-15 градус салқинликдан ошмаслигини тавсия қиламан.

Хулоса

Юқоридаги маслаҳатлар асосан ўзимни тажрибаларимдан келиб чиқиб ёзилди, албатта, кун давомида сабр қилиб юргандан сўнг кечқурунги айрим чекловларга риоя қилиш осон иш эмас. Бу ҳам сабр талаб қиладиган иш, агарда сабр билан юқоридагиларга риоя қилинса, албатта, рўзамизнинг шифобахшлилик хусусияти янада кўпроқ бўлади ва Рамазон ойида янада тетик ва ибодатларимизда мустаҳкам юришимизга туртки бўлади.

Аввалги вақтларда боболаримизнинг музлатгичлари тўла бўлмаган, улар биз тузатадиган дастурхонларни тузаб ифторлик қилишмаган, уларнинг дастурхонларига фақат табиий ичимликлар бўлган ва ҳеч қандай кимёвий қўшимчалар қўшилмаган махсулотларига, яна боз устига, улар қуёш нурида чиниқиб, тоза ҳаводан нафас олишга ҳаракат қилишган. Албатта, улар рўзадан биздан-да кўпроқ шифо топишган. Шу сабабдан аввалги табиий яшаш тарзига мослаштириб кун кечиришимиз керак, деб ўйлайман.

Бутун дунё тиббиёт ва табобат олимлари рўзани минг дардга даво, деб таъкидлашади. Ошқозон касалликлари, бўғинлардаги муамолар, тузлар, тошлар, қон босими ва бошқа касалликлардан бирваракайига халос бўлишни истасангиз, албатта, имкони борича юқоридаги маслаҳатларга тўлиқ риоя қилинг. Шундагина рўзани 30 кун қийналмай тутасиз, Аллоҳ ризолигига эришасиз, шифо ҳам топасиз.

Рамазон ойи барчага муборак бўлсин!

Рашид Усмонов.     

  • Дата: 26-05-2017, 21:58
  • Автор: admin
Полная статья »

   

Нишон туман Халқ таълими муассасалар фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли туман Ахборот-ресурс марказида Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 5 майдаги 01-03/1-6-127 сонли хатига асосан “Камолот”ЁИХ билан хамкорликда умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Зукко китобхон”интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 12-январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойишига асосан ёшлар ўртасида китоб мутоаласи ва китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ўзбекистон ”Камолот ёшлар ижтимоий харакати,ҳамда Ахборот-ресурс маркази ходимлари билан биргаликда “Зукко китобхон”интеллектуал ўйин ташкил этилди.

Ушбу “Зукко китобхон” интеллектуал ўйинда тумандаги 38 та умумтаълим ўқувчиларидан 11-та мактаб 1-2-5-7-8-10-11-13-18-35-38-ўқувчилари фаол қатнашиб кўрик танлов низом талаблари асосида“Зукко китобхон”интеллектуал ўйин ўтказилди ва ўқувчилар ўз маҳоратларини намойиш этишдилар. Интеллектуал ўйинда “Дунёнинг ишлари ”. “Шум бола”, “Сариқ девни миниб”, “Кичкина Шахзода”, “Тумарис”, “Юксак маънавият –енгилмас куч” китобларидан савол-жавоблар орқали ўқувчилар ўзларининг китобга бўлган қизиқишларини намойиш этдилар. Интеллектуал ўйин иштирокчилари ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳолисона баҳоланиб борилди. Интеллектуал ўйин натижаларига кўра 10- мактаб ўқувчиси Л.Абдурасулова, 5-мактаб ўқувчиси Ф.Гуллиева,11- мактаб уқувчиси С. Беғамова,13- мактаб уқувчиси Ф.Қамариддинова,2- мактаб уқувчиси М Рўзиева,38-мактаб уқувчиси Р.Назаровлар жамоаси танлаб олиниб туман танлови ғолибди ва вилоят босқичига йўлланма олди.

Маълумотнома етказиб берувчи АРМ ходимлари: М.Назарова 


  • Дата: 26-05-2017, 21:22
  • Автор: admin
Полная статья »
 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедовнинг ўзаро музокараларидан кейин "Аваза" конгресс-марказида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Икки давлат раҳбарлари иштирокида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

- Туркманистон энергетика вазирлиги ва "Ўзбекэнерго" АЖ ўртасида электр энергияни транзит қилиш ва узатиш ҳақидаги ҳамфикрлик Меморандуми;

- Туркманистоннинг атроф-муҳит ва ер захираларини муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик келишуви;

- Туркманистон спорт давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ўртасида ҳамкорлик ҳамда ёпиқ иншоотларда V Осиё ўйинлари ва жанговар санъат турлари бўйича ўзбек спортчиларининг иштирокини ташкиллаштириш ҳақидаги баённома;

- "Туркменховаёллары" хизмати ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми;

- "Туркменнебит" давлат концерни ва "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми.Томонлар, шунингдек, Ашхобод ва Тошкент шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш келишуви ҳамда Сейитназар Сейди номидаги Туркманистон давлат педагогика институти ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўртасида ҳамкорлик келишувини туздилар.

 
  • Дата: 21-05-2017, 11:39
  • Автор: admin
Полная статья »

Демократия байроғи остида фуқароларни қонуний ҳокимият органлари фаолиятини издан чиқариш, зўравонлик ҳатти-ҳаракатларини амалга оширишга ундашдек интилишлар ҳам мавжудлигини ёддан чиқармаслик лозим. Бундай таҳдидлар “эркинлик ва демократияни олға силжитиш” ниқоби остида ҳам амалга оширилмоқда. Президентимиз таъкидлаганларидек, айрим қудратли давлатлар томонидан муайян мамлакатларга, авваламбор, ер ости, ер усти бойликларига эга бўлган ҳудудларга нисбатан олиб борилаётган ана шундай ғаразли сиёсат дунёнинг айрим минтақаларида тинч ҳаётнинг издан чиқишига, ҳокимият тепасига айнан ўша давлатларнинг манфаатларига хизмат қиладиган кучларнинг келишига замин яратмоқда. “Оммавий маданият” байроғи остида биз учун мутлақо ёт бўлган ҳулқ нормаларини, маънавий ва аҳлоқий тубанликни тарғиб қилиш ҳам мафкуравий таҳдиднинг ўзига ҳос кўриниши ҳисобланади.

Бундай жараёнлар ривожида киноматографиянинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Кино инсон онги ва хулқига таъсир кўрсатишнинг ўзига хос услублари ва имкониятларига эга. Бундай таъсирнинг натижаларини кишиларнинг машҳур киноқаҳрамонларига тақлид қилишларида, уларнинг ҳатти-ҳаракатлари, қилиқлари ва ҳатто, кийинишларини такрорлашга интилишларида кўришимиз мумкин. Киноқаҳрамонлар айтган ва машҳур бўлиб кетган сўзлар, иборалар ва гапларни ҳам кинонинг кишилар ҳулқига таъсирини кўрсатувчи ҳаётий мисоллар сифатида қараш мумкин. Ўз даврида машҳур бўлган “Тарзан” ва “Фонтамас” филъмлари қаҳрамонларига тақлидан уларнинг ҳатти-ҳаракатларини такрорламоқчи бўлган кўплаб кишилар ҳалок бўлгани эса бундай таъсир ҳамма вақт ҳам ижобий эмаслигини кўрсатади.

Ёшлар ўзининг ҳаракатчанлиги ва янгиликка интилувчанлиги ҳамда бўш вақт ресурсига эгалиги туфайли юксак коммуникатив фаоллик кўрсатишади. Уларга хос бундай хусусиятлар салбий оқибатларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Бу уларнинг “Юмшоқ эротика”дан тортиб “очиқ порнография”гача, тажовузкорликдан тортиб очиқ ваҳшийликкача бўлган ҳодисаларни ўзида мужассам этаётган, турли шакллар ва “гўзал” кўринишларда инсон онгига кучли тазйиқ ўтказадиган кинообразлар ёрдамида тоборо фаолроқ амалга оширилаётган агрессив ғоявий таъсирга берилиб кетиш хавфининг мавжудлиги билан белгиланади. Зеро, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек, “... онги шаклланиб улгурмаган аксарият ёш томошабинлар бундай филъмлардан кўпинча турли ёвузлик, йиртқичлик, шафқатсизликни ўрганади, холос. Натижада уларнинг дийдаси қотади, қалбидан тошбағирлик, зўравонлик, аҳлоқсизлик каби иллатлар жой олганини ўзи ҳам сезмай қолади. Ҳатто шундай томоша ва филъмларнинг қаҳрамонларига кўр-кўрона тақлид қилишни истайдиган йигит-қизлар ҳам топилади. Чунки, улар бундай уйдирма талқинлар таъсирида қўл ураётган иши қандай аянчли оқибатларга олиб келишини тушуниб етмайди”.

Миллий ва диний қадриятлар уйғунлигига асосланган, чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган маънавий тарбия нафақат бугунги кунимиз, балки истиқболимизни ҳам белгилаб беради.  

 

           18-умумий ўрта таълим мактаби 

           директори вазифасини бажарувчи.                                          Санжар Жуманазаров

  • Дата: 21-05-2017, 11:31
  • Автор: admin
Полная статья »

Нишон туман ХТМФМТТЭБ га қарашли туман Ахборот- ресурс маркази “Оммавий китобхонликни тарғиб этиш”мақсадида “Фарзандимга китоб совға қиламан”тадбири ўтказилганлди.


  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 12-январдаги “Китоб махсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш,китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш,ҳамда
тарғибот бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги 1789-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, ўқувчи ёшларнинг қалбида ватанпарварлик, эзгулик ,инсонпарварлик,сингари юксак инсоний фазилатларни сингдириш, ватанга меҳр ва муҳаббат ўйғотиш,ҳамда ахборот олиш маданиятини шакллантириш мақсадида:

Нишон туман Нуристон шахарчасидаги Маданият саройида 2017-йил 12-апрел куни Нишон туман хокимлиги, Нуристон шахарчасида жойлашган Ҳарбий қисм бўлинмаси ва Нишон туман ХТМФМТТЭБ га қарашли Ахборот-ресурс маркази билан ҳамкорликда “Оммавий китобхонликни тарғиб этиш”мақсадида “Фарзандимга китоб совға қиламан”номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Нишон тумани “Нишон тонги”газетасининг муҳаррири С.Турсунова ҳамда Қарши шахридаги “Азизбек” китоб савдо дуконининг китоблар ярмаркаси ташкил қилинди.Китоблар ярмаркасида Ахборот-ресурс маркази ходимлари фаол иштирок этдилар.

Китоб ярмаркасида ҳарбий қисм бўлинмаси, ота оналар ва мактаб кутубхоначилари қатнашдилар.

Китоб ярмаркасидан Ҳар бир соҳа мутахассислари ўзлари ёқтирган Президент асарлари,бадиий адабиётлар,чет эл адабиётлари, болалар адабиётларидан ҳарид қилишдилар.Тадбирга 255 та китобхон қатнашдилар.

АРМ Инженер электрончиси                                                                                   Д Файзуллаева

 
  • Дата: 20-05-2017, 09:02
  • Автор: admin
Полная статья »