Nishon tuman hokimi qarori


Туманда 2017 йилда транспорт воситаларини 

мажбурий  техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

                      

Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган

 “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ туманда 2015 йилда транспорт

 воситаларини мажбурий  техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги 

Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 

1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан


Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н:


1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга  тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қўйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар-бир йилда икки марта;

ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

тиркамалар кўрикка транспорт воситаси- шатакчи учун белгиланган муддатларда;

4. Қарорнинг 3-банди иккинчи хат бошида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи  марта- 1 март- 30 июнда;

иккинчи  марта- 1 сентябрь- 31 октябрда ўтказилади.

юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март - 30 июнда ўтказилади.

жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь - 31 августда ўтказилсин.

5. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.     

6. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 3-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.

8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.

9. Туман ҳокимининг 2016 йил 11 февралдаги Х-131/02-сонли қарори ўз кучини йўқотдан деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Норқобилов зиммасига юклатилсин.

11. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 


Туман ҳокими                                                                       А.Жураев
































Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 30 декабрдаги

 “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 декабрдаги 

“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш

 тўғрисида”ги 414-сонли қарори ҳақида”ги  Х-718/12-сонли қарори тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик

 фаолиятининг жадал ривожлантиришини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар 

томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга 

доир қўшимча  чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 5 октябрдаги

 ПФ-4848-сон Фармони)

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 26 декабрдаги “Ўзбекиситон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 414-сонли қарори юзасидан вилоят ҳокимининг 2016 йил 30 декабрдаги  Х-718/12-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1.Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 26 декабрдаги “Ўзбекиситон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 414-сонли қарори ҳақида”ги  Х-718/12-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарори иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилганлиги инобатга олиниб, ижрога йўналтирилсин.

3.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари З.Баратов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                 А.Жураев






Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 29 декабрдаги 

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги 

“2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада 

ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” ги 

ПҚ-2687-сонли қарори ҳақида”ги Х-711/12-сонли

қарори тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ-2687-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ҳокимининг 2016 йил 29 декабрдаги Х-711/12-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1.Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ-2687-сонли қарори ҳақида”ги Х-711/12-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Ўзбекистон Республикаси Президенти мазкур қарорининг:

1-иловасига мувофиқ, 2017-2019 йилларда пахта толаси ва ипак хомашёсини чуқур қайта ишлаш негизида юқори қўшилган қийматли, ташқи бозорларда талаб қилинадиган тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш топшириғи белгиланганлиги;

2-иловасига мувофиқ, 2016-2019 йилларда пахта толаси ва ипак хомашёсини чуқур қайта ишлаш негизида юқори қўшилган қийматли тайёр экспортга йўналтирилган тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсмулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойҳалари рўйхати маъқулланганлиги;

6-иловасига мувофиқ, тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарлари экспортдан олинган хорижий валютадаги тушумнинг бир қисмини ваколатли банкларга мажбурий сотиш 2017 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинганлиги;

7-иловасига мувофиқ, тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарига                              2020 йилнинг 1 январига қадар қуйидагилардан:

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиғи ва мулк солиғи тўлашдан, ягона солиқ тўловидан, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинганлиги;

ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва материаллар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ, комиссия шарномалари асосида импорт қилинадиган ускуналар, бутловчи учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилинганлиги (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно);

ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ўзида ишлаб чиқариш учун зарур бўлган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланадиган юқоридаги рўйхатга киритилмаган хом ашё, материаллари ва фурнитурани импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб божхона тўловларини 60 кунгача муддатга кечиктирилганлиги (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).

7-иловага мувофиқ ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар жумласига ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмини шундай товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушумлар улуши камида 60 фоизни такил этадиган корхоналар солиқ ҳамда божхона имтиёзлари ва преферециялари берилганлиги;

8-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;

Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ушбу қарорнинг 2-иловасига киритилган инвестиция лойҳаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан келтириладиган технологик асбоб ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича республика ҳудудига четдан келтириладиган тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ўрнатилган технологик ускуналарига эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) озод қилинганлиги инобатга олиниб, ижрога йўналтирилсин.

3.Туман ҳокимининг ўринбосари З.Баратов барча манфаатдор тузилмалар билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган инвестиция лойҳаларини амалга оширишнинг тамоқ жадвалларини бир ой муддатда тасдиқлаш учун киритсинлар, уларда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, замоновий технологик талабларга жавоб берадиган лойиҳа ечимларини танлашнинг аниқ муддатларини назарда тутсин.

4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу қарорига асосан:

очилган кредит линиялари доирасида тижорат банклари билан биргаликда молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари қуйидаги талабларга жавоб бериш:

тижорат банклари устав капиталига, шу жумладан шуъба инвестиция компаниялари орқали ёки модернизация қилинаётган ёҳуд янгидан ташкил этилаётган корхоналарга қайта молиялаштирилаётган кредитлар бериш орқали лойҳаларни молиялаштирилиши;

қайта молиялаштириш шартларида лойҳани амалга оширишда тижорат банкининг иштироки лойиҳа қийматларининг кўпи билан 75 фоизини ташкил этиш;

кредит линиялари хорижий валютада берилади, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни тўлаш ҳам қайта молиялаштирувчи тижорат банклари ва қарз олган ташкилотлар томонидан ана шу валюта амалга оширилиши;

инвестиция лойиҳалари “Ўзбекенгилсаноат”АЖнинг тармоқ Илмий-техника кенгашида мажбурий эксперттизадан ўтказилади, уларни амалга ошириш доирасида тузиладиган импорт контрактлари эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб боҳолаш агентлигида мажбурий экспертизадан ўтказилиши белгилаб қуйилганлиги;

шунингдек, Кредит берувчи тижорат банкларига-ушбу Дастур доирасида амалга ошириладиган лойҳалар бўйича;

берилган кредитлар бўйича инвестиция даврида ҳисобланган фоизларни капиталлаштириш;

 бир тармоқ корхоналарига бериладиган кредитларнинг максимал улуши  бўйича ўрнатилган чекловчиларни ва бошқа корхоналарнинг устав капиталида тижорат банкларининг иштироки бўйича чекловларни қўлламаслик;

тижорат банкининг улушлари тўлиқ 100 фоизгача миқдорда бўлган,  шу жумладан инввестиция компанияларининг маблағлари ҳисобига шуъба корхоналарини, шунингдек лойҳаларни амалга ошириш учун бошқа инвесторлар иштирокидаги корҳоналарни бунёд этиш;

корхоналарнинг хорижий валютада шакллантирилган устав капиталидаги улушларини бозор қийматида (барча хужжатлар ва енвестициялар суммасидан кам бўлмаган миқдорда) хорижий валютага сотиш ҳуқуқи берилганлиги инобатга олинсин.

5. 2017-2019 йилларда туманнинг тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича туман ишчи гуруҳи таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳи (З.Баратов) идоралар, акциядорлик жамиятлари ҳамда бошқа масъул бажарувчиларнинг Дастурда назарда тутилган инвестиция лойҳалари ва топшириқларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича фаолияти пухта мувофиқлаштирилишини ва мониторинги олиб борилишини таъминласин.

6.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни туман ҳокимининг ўринбосарлари Ш.Норқобилов ва З.Баратов зиммаларига юклатилсин.

 

 

        Туман ҳокими                                                                     А.Жураев

 

 






Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 30 декабрдаги

“Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий 

йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 

айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

 тўғрисида”ги 2016 йил 26 декабрдаги ЎРК-417-сонли Қонуни

     ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 

   Х-716/12-сонли қарори ҳақида


“Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни юзасидан вилоят ҳокимининг 2016 йил 30 декабрдаги  Х-716/12-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 30 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Х-716/12-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Ўзбекистон Республикасининг мазкур қонуни билан қуйидаги қонун ҳужжатларига:

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига;

“Лизинг тўғрисида”ги Қонунига;

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига;

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги инобатга олинсин.

3.Туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги мутассадди идора, ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунининг мақсади, мазмун ва моҳиятини ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва аҳолига тушунтириш ҳамда тарғиб қилиш ишларини олиб бориш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.

4.Туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда тумандаги давлат бошқаруви идоралари Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2016 йил 26 декабрдаги ЎРК-417-сонли Қонунига асосан ўз ҳуқуқий  ҳужжатларини мувофиқлаштирсин.

5. “Нишон тонги” газетаси (С.Турсунова)га ушбу Қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламига етказиш мақсадида маҳаллий матбуот нашри орқали ёритилишини таъминлаш тавсия этилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                                 А.Жураев










Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 27 сентябрдаги

“Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрдаги “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва уни фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-409-сонли Қонуни тўғрисида”ги Х-587/09-сонли қарори ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрдаги “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва уни фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-409-сонли Қонуни юзасидан вилоят ҳокимининг 2016 йил 27 сентябрдаги Х-587/09-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1.Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрдаги “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва уни фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-409-сонли Қонуни тўғрисида”ги Х-587/09-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул килинсин.

2.Ўзбекистон Республикасининг мазкур Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги 543-1-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, №1, 12-модда; 2000 йил №5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил №1, 1-модда; 2013 йил, №4, 98-модда; 2014 йил , №9, 244-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги, унинг янги таҳрири иловага мувофиқ тасдиқланганлиги ва ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киритилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3.Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Норқобилов, З.Баратов, Ш.Хўжақулова) тумандаги тегишли бўлим, ташкилот, бирлашма ва идоралар:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини музкур Қонунга мувофиқлаштирсин;

ушбу Қонунга зид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

4.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари З.Баратов зиммасига юклансин.


                          

                                 Туман ҳокими                                                                       А.Жураев







 








Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 26 сентябрдаги


“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги

 “Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 

ПҚ-2603-сонли қарори ҳақида”ги Х-580/09-сонли

қарори тўғрисида


         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги “Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2603-сонли қарори юзасидан вилоят ҳокимининг 2016 йил 26 сентябрдаги Х-580/09-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:



1.Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги “Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2603-сонли қарори ҳақида”ги Х-580/09-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорига асосан 2016 йил 20 сентябрдан бошлаб:

иловага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганлиги;

ташкилиш-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъий назар, экспорт қилувчи корхоналар ва ташкилотлар, шу жумладан микрофирмалар, кичик корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 25 фоизини белгиланган тартибда мажбурий сотишни амалга оширилиши;

янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспортга етказиб бериш юклаб жўнатиладиган маҳсулот қийматининг камида 30 фоизини олдиндан тўлаш шартларида амалга оширилиши, қолган қисми учун тасдиқланган банк аккредитиви очилиши ёхуд биринчи классли хорижий банк кафолати расмийлаштириши белгилаб қўйилганлиги инобатга олиниб, ижрога йўналтирилсин.

3.2016 йил 20 сентябрдан бошлаб “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти ихтисослаштирилган ташқи савдо компанциясига янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт контрактлари асосида, шунингдек фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар ва қайта ишловчи корхоналар билан тузилган комиссия шартномалари бўйича олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитини очмасдан ёхуд биринчи классли хорижий банк кафолатини расмийлаштирмасдан:

“Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти чет элда очилган қўшма корхоналари ва савдо уйлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича ишончли ва узоқ муддатли шериклар бўлган етакчи хорижий ташкилотлар-импорт қилувчилар манзилига чиқариш ва сотиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

 4.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари З.Баратов зиммасига юклатилсин.


                                   Туман ҳокими                                                                             А.Жураев 







                       



Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 23 сентябрдаги

“Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрдаги “Ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Респбликаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-408-сонли Қонуни тўғрисида”ги Х-565/09-сонли қарори ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрдаги “Ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-408-сонли Қонуни юзасидан вилоят ҳокимининг 2016 йил 23 сентябрдаги Х-565/09-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1.Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 23 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрдаги “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-408- сонли Қонуни ҳақида”ги Х-565/09-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Ўзбекистон Республикасининг мазкур қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги 545-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, №1, 1-модда; 2014 йил, №9, 224-модда) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, унинг янги таҳрири иловага мувофиқ тасдиқланганлиги ҳамда ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киритилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3.Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Норқобилов, З.Баратов, Ш.Хўжақулова) тумандаги тегишли бўлим, ташкилот, бирлашма ва идоралар:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини музкур Қонунга мувофиқлаштирсин;

ушбу Қонунга зид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

4.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари З. Баратов зиммасига юклатилсин.



                           Туман ҳокими                                                                        А.Жураев 









Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2016 йил 22 сентябрдаги

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 сентябрдаги “2016-2020” йилларда чарм-поябзал саноатини ривожлантириш бўйича 

чора-тадбирлар Дастури” тўғрисидаги ПҚ-2592-сонли қарори ҳақида”ги Х-562/09-сонли қарори тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 сентябрдаги “2016-2020 йилларда чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастури” тўғрисида”ги ПҚ-2592-сонли қарорига мувофиқ иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, чарм-пойабзал саноатини диверсификация ва модернизация қилиш, тери хом-ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қийматли, экпортга мўлжалланган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ва номенклатурасини ҳамда чет эл инсвестицияларини жалб этишни кенгайтириш юзасидан вилоят ҳокимининг 2016 йил 22 сентябрдаги Х-562/09-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан.



ҚАРОР ҚИЛАМАН:



1.Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2016 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 сентябрдаги “2016-2020” йилларда чарм-поябзал саноатини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастури” тўғрисидаги ПҚ-2592-сонли қарори ҳақида”ги Х-562/09-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.2016-2020 йилларда тери хом-ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида ташқи бозорда талаб қилинадиган юқори қўшимча қийматли тайёр чарм-пойабзал маҳсулотларни ишлаб чиқариш вазифалари 1-иловага мувофиқ ўрнатилсин.

Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Норқобилов, З.Баратов) бошқа акциядорлик жамиятлари ҳамда корхоналар масъуллари 1-иловада кўзда тутилган тери хом-ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида ташқи бозорга талаб қилинадиган, тайёр чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича вазифаларини белгиланган муддатда сифатли ва тўлиқ хажмда бажарилиши учун шахсан жавобгарлик юклатилсин.

3.Тери хом-ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қийматли экспортга мўлжалланган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

 4.Туман ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими “Ўзбекчармпойабзал” уюшмаси вилоят вакили ва бошқа тегишли идоралар билан биргаликда 1 ой муддатда мазкур қорорнинг 2-иловасида кўрсатиб ўтилган инвестициявий лойиҳаларни ишга тушириш, лойиҳа хужжатларини аниқ муддатларда ишлаб чиқиш ва экспертиза қилиш, қурилиш-монтаж ишларини замонавий ва илғор технологиялар талабларида танлаш асосида амалга ошириш ва белгиланган муддатларда қувватларни ишга туширилиши бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун туман ҳокимига киритсин.

 5.Вилоят ҳокимининг мазкур қарорига мувофиқ ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармасига жаҳон нархлари даражасида ва замонавий технологиялар талаблари ва етказиб бериладиган асбаб-ускуналар кўрсаткичлари асосида 2-иловага киритилган лойиҳалар ҳужжатларини ва инвестиция шартномаларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги техника ва техналогиялдарни, реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватларни ва янгидан қурилаётган лойиҳаларни техник-иқтисодий асосларини эксперт баҳолаш Агентлигидан экспертизадан ўтказилишини таъминлаш:

6.Туман ҳокимининг ўринбосари З.Баратов ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси, “Ўзбекчармпойабзал” уюшмаси ва бошқа акциядорлик жамиятлари ҳамда корхоналар билан биргаликда 2-иловага киритилган инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 1 ой муддатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ташқи бозорларда сотилишини кафолатлайдиган ва замонавий технологияларга эга бўлган хорижий компанияларни кенг жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини таъминласин.

7.Туман ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими (С.Худойқулов), туман ҳокимлиги молия бўлими (С.Куйлиев) ташқи иқтисодий алоқалар инвестициялар ва савдо бошқармаси билан ҳамкорликда ҳар йили шакллантириладиган Инвестиция дастурига мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ инвестициявий лойиҳаларни молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини аниқлаштирилган ҳолда белгиланган тартибда киритилишини таъминласинлар.

8.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқланган рўйхат асосида мазкур қарор билан маъқулланган инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш доирасида республикада ишлаб чиқарилмайдиган, хориждан келтириладиган эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва технологиявий асбоб-ускуналардан 2021 йилнинг 1 январига қадар (божхона расмийлаштириш йиғимидан ташқари) божхона тўловларидан озод этилганлиги кўрсатиб ўтилсин.

9.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Ш.Норқобилов ва З.Баратовлар зиммаларига юклатилсин.

 

                           


    Туман ҳокими                                                                        А.Жураев











Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 21 сентябрдаги

“Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни ижросини таъминлаш тўғрисида”ги Х-561/09-сонли қарори ҳақида




Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни юзасидан вилоят ҳокимининг 2016 йил 21 сентябрдаги Х-561/09-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,

                                            


                                                                      ҚАРОР ҚИЛАМАН:



 1.Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 21 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни ижросини таъминлаш тўғрисида”ги Х-561/09-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул килинсин.

2.Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Норқобилов, З.Баратов, Ш.Хўжақулова), туман ички ишлар бўлими (С.Шарипов), “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Н.Эшонқулов) мутасадди идоралар билан биргаликда 5 кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунининг мақсади, мазмун ва моҳиятини ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва аҳолига тушунтириш ҳамда тарғиб қилиш ишларини олиб бориш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалган оширсин.

3.Туман ички ишлар бўлими (С.Шарипов) Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунига асосан фуқароларнинг ҳуқуқлари эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва профилактикасини ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

мазкур қонуннинг асосий принциплари йўналишларини, мазмун-моҳиятини, мақсадини туман ички ишлар бўлими ходимлари ва аҳолига тушунтириш ва тарғиб қилинишини таъминласин.

4.Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Норқобилов, З.Баратов, Ш.Хўжақулова), Талимаржон шаҳар ҳокимлиги (И.Қаршиев) тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларни фош этиш ва жиноят ишларини тергов қилиш, жиноятчиларни қидириш, бедарак йўқолганларнинг турар жойини аниқлаш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ички ишлар органларига ўз ваколатлари доирасида кўмаклашсинлар.

5.“Нишон тонги” газетаси таҳририяти (С.Турсунова)га мутасадди идоралар билан бирга ушбу Қонуннинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида маҳаллий матбуот нашри орқали кенг ёритилишини таъминаш тавсия этилсин.

6.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 


                  Туман ҳокими                                                                                           А.Жураев











Нишон деҳқон (озиқ-овқат) бозори масъулияти чекланган

 жамиятининг туман ҳудудида ўтказиб келинаётган ҳафтада бир кунлик савдо шахобчаларининг иш фаолиятини тўхтатиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 августдаги “Бозорлар фаолиятини ташкил этишни такомилаштириш тўғрисида”ги 315-сонли ва 2012 йил 28 августдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 253-сонли Қарорлари ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармаси Қашқадарё вилояти бўлимининг 2016 йил 31 июлдаги 26/1-1570-сонли тақдимномаси билан танишиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан;


Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

  • 1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 253-сонли Қарори талабларига зид бўлганлигини инобатга олиб Нишон деҳқон (озиқ-овқат) бозори масъулияти чекланган жамиятининг туман ҳудудида ўтказиб келинаётган ҳафтада бир кунлик савдо шаҳобчаларининг иш фаолияти тўхтатилсин.
  • 2.Туман ички ишлар бўлими (С.Шарипов), туман ДСИ (А.Аманов) мутасадди идоралар билан ҳамкорликда фаолияти тўхтатилган Нишон деҳқон (озиқ-овқат) бозори масълияти чекланган жамиятининг туман ҳудудида ўтказиб келинган ҳафтада бир кунлик савдо шаҳобчаларида жисмоний ва юридик шахслар томонидан савдо фаолиятини амалга оширмасликнинг қатъий  чораларини кўриб, бу борада доимий назорат ўрнатсинлар.
  • Фаолияти тўхтатилган савдо шахобчаларида савдо фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарларга нисбатан белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилсин.
  • 3.Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармаси Қашқадарё вилояти бўлимининг тақдимномасида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  • 4.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Норқобилов ва туман ҳокимининг ўринбосари З.Баратов туман архитектура ва қурилиш бошқармаси (А.Худайназаров), туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Б.Шодиев) ҳамда ҳудудий фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бевосита қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарилувчилари томонидан муайян вақтда дам олиш ярмаркасида сотишни ташкил этиш мақсадида бир ҳафта муддатда махсус ҳудудни танлаш ва ажратиш;
  • 2016 йил 1 декабрь кунига қадар махсус ажратилган ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш коидалари” талабларидан келиб чиқиб, бир кунлик дам олиш ярмаркасини ўтказиш учун лойиҳа асосида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш чораларини кўрсин.
  • 5.Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2012 йил 3 январдаги Х-1/01-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  • 6.Қарор ижросини таъминлаш ва назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Ш.Норқобилов ва З.Баратовлар зиммасига юклатилсин.
  •  

                                     Туман ҳокими                                                       А.Жўраев











Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 23 сентябрдаги

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил
19 сентябрдаги “2017 йил ҳосили учун кузги  бошоқли дон экинларини 

экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий 

чора-тадбирлари тўғрисида”ги 308-сонли қарори ҳақида”ги 

Х-563/09-сонли қарори тўғрисида


Туманда дон етиштириш ҳажмларини янада ошириш, кузги бошоқли дон экинлари навларини оқилона жойлаштиришни таъминлаш, экиш ишларини мақбул агротехник муддатларда сифатли ўтказишда фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 19 сентябрдаги “2017 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида” ги 308-сонли қарори юзасидан вилоят ҳокимининг 2016 йил 23 сентябрдаги Х-563/09-қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан;


Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:



1. Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 23 сентябрдаги  “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 19 сентябрдаги “2017 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида” ги 308-сонли қарори ҳақида”ги Х-563/09-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи У.Нормўминов зиммасига, “Давуруғназорат” вилоят бўлимининг тумандаги вакили (Т.Алимов), “Дунё-М” АЖ тумандаги вакили (М.Примов)лар билан бирга:

кузги ғалла экишга етарли ҳажмда сифатли, калибрланган, дориланган ва сертификатланган бошоқли дон экинлари уруғларини, шунингдек қишлоқ хўжалик экин экиш техникасини тайёрлаш;

суғориладиган ерларда асосан биринчи ва иккинчи репродукцияли
биринчи-иккинчи синфдан паст бўлмаган уруғлар, лалми ерларда учинчи репродукциядан паст бўлмаган уруғлар экилишини таъминлаш;

дон етиштирувчилар мазкур қарор билан тасдиқланган бошоқли дон экинлари навларининг жойлаштирилишига қатъий амал қилишлари учун шахсий жавобгарлик юклансин.

Товарбоп  дон, навлаштирилмаган, сифатсиз тайёрланган ва дориланмаган уруғларни экиш, республика ҳудудида экиш тавсия қилинмаган навларни жойлаштириш,  шунингдек бошоқли дон экинларини ишлов бериш қийин бўлган ерларга экиш қатъиян тақиқлансин.

3.Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи У.Нормўминов, туман Фермерлар кенгаши (У.Усмонов) ва тумандаги ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлар билан Дон корхоналари ўртасида тузилган контрактация шартномаларини умумлаштириш асосида тайёрланган:

2017 йил ҳосили учун бошоқли дон экин майдонлари ҳамда навлар бўйича  уларнинг тезпишар ва серҳосил навларини жойлаштириш тўғрисидаги
таклифи 1-иловага;

келгуси йил ғалла ҳосилидан уруғлик дон етиштиришга ихтисослашган уруғчилик фермер хўжаликларининг уруғлик дон тайёрлаш ҳажмлари тўғрисидаги таклифи 2-иловага;

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиали томонидан бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ҳамда 2017 йил ҳосилидан супер элита уруғлигини тайёрлаш тўғрисидаги таклифи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар, Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туманлар ҳокимликлари, фермер хўжаликлари томонидан бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш, уларни етиштиришдаги агротехник тадбирларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда мазкур қарор талабларининг сўзсиз бажарилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш ва республика қонунчилигига мувофиқ, қатъий жавобгарлик, баъзи ҳолларда жиноий жавобгарлик чораларини кўриб бориш тавсия этилганлиги қайд этиб ўтилсин.

5.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг
ҳисоб-китоб жамғармаси ва хизмат кўрсатувчи банклар томонидан 2017 йил ҳосили донига харид нархлари тасдиқлангунга қадар 2016 йил ҳосили донига ўртача шаклланган нархлар бўйича технология карталарига мувофиқ муддатлар ва кутилаётган харажатлар (шу жумладан уруғлик қиймати)га  биноан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган бошоқли дон экинлари етиштиришга кредит ресурслари ажратилиши маълумот учун қабул қилинсин.    

6.Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш ва назорат қилишни туман ҳокимининг ўринбосари  З.Баратов ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи У.Нормўминов зиммасига юклаб, умумий назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

  

 

                                    


                        Туман ҳокими                                                                         А.Жураев











Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 20 сентябрдаги 

“Вилоят туманларини электрон картографик асосини

яратиш  бўйича ер кадастри харитасини шакллантириш 

 тўғрисида”ги Х-550/09-сонли қарори ҳақида




Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий географик ахборот тизимларини жорий этиш” тўғрисидаги 2013 йил 23 сентябрдаги ПҚ-2045-сонли Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 февралдаги ЭДО-ОЗ/1-865-сонли баёни 1.5-бандига, “Ергеодезкадастр” давлат Қўмитасининг 2016 йил 9 сентябрдаги 187-сонли буйруғи юзасидан вилоят ҳокимининг 2016 йил 20 сентябрдаги Х-550/09-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг  6-моддасига асосан,


                                                                              Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:



1.Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 20 сентябрдаги “Вилоят туманларини электрон картографик асосини яратиш бўйича ер кадастри харитасини шакллантириш тўғрисида”ги Х-550/09-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Вилоят ҳокимининг мазкур қарорига асосан миллий географик ахборот тизимига вилоят туманларининг электрон картографик асосини яратиш бўйича ер кадастри харитаси (сшифка) “Геоинформкадастр” ДУК ва “Ўздаверлойиха” институти Қашқадарё бўлинмаси томонидан шакллантирилиши эътиборга олинсин.

3.“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган сметага мувофиқ туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Б.Шодиев) вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси билан бирга махсус ҳисобидан бажариладиган ишларни молиялаштириш чораларини кўрсин.

4.Мазкур қарорнинг бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Норқобилов ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи У.Нормўминов зиммасига юклансин.




                                          Туман ҳокими                                                                               А.Жураев



                                                                               




 

                       

                                                 


                                                     







Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 19 сентябрдаги

“Ўзбекистон  Республикаси Президентининг  2016 йил 16 сентябрдаги “2016-2020 йилларда республиканинг фармацевтика саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури” тўғрисидаги ПҚ-2595-сонли қарори ҳақида”ги  Х-546/09-сонли қарори тўғрисида



Ўзбекистон  Республикаси Президентининг  2016 йил 16 сентябрдаги “2016-2020 йилларда республиканинг фармацевтика саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури” тўғрисидаги ПҚ-2595-сонли қарори юзасидан вилоят ҳокимининг 2016 йил 19 сентябрдаги Х-546/09-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:



1.Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон  Республикаси Президентининг  2016 йил 16 сентябрдаги “2016-2020 йилларда республиканинг фармацевтика саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури” тўғрисидаги ПҚ-2595-сонли қарори ҳақида”ги Х-546/09-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Ўзбекистон  Республикаси Президентининг мазкур қарорининг:

1-иловасига мувофиқ, ташқи бозорда тайёр фармацевтика маҳсулотларига бўлган талабга кўра 2016-2020 йилларда юқори қўшилган қийматдаги минерал, кимёвий ва биологик хом ашё базасида тайёр фармацевтика махсулотлар ишлаб чиқариш бўйича топшириқ;

2-иловасига мувофиқ, 2016-2020 йилларда минерал, кимёвий ва биологик хом ашё базасида юқори қўшилган қийматдаги экспортбоп тайёр фармацевтика маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳалар рўйхати тасдиқланганлиги;

Шунингдек, 2021 йил 1 январга қадар:

доривор маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган, ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришда тушадиган тушумлар миқдори ҳисобот даврида 60 фоиздан кам бўлмаган корхоналар, даромад солиғи, мулк солиғи, кичик корхоналар ва микрофирмалар ягона тўлов солиғи, Республика йўл фонди ажратма тўлов мажбуриятларидан;

2-иловада келтирилган инвестицион лойҳаларни амалга ошириш учун, республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ҳориждан келтириладиган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат асосида божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириш йиғимлари истисно тарзда) озод этилганлиги инобатга олиниб, ижрога йўналтирилсин.

3. Туман ҳокимининг ўринбосари З.Бартаов, туман ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими (С.Худойқулов) билан биргаликда бир ой муддатда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорининг 2-иловасидаги инвестиция лойҳаларининг тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиб, вилоят ҳокимлигига тақдим этсин.

Бунда лойҳани амалга оширишни аниқ муддатлари, лойиҳанинг экспертизаси ҳужжатлари, замонавий технологик талабларига жавоб берадиган илғор технологияларни танлаш, қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши ва қувватларининг белгиланган муддатда ишга туширилиши кўзда тутилсин.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси билан биргаликда 2-иловадаги корхоналар билан ҳамкорликда инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда, замонавий технологияларга эга бўлган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ташқи бозорда айланишига кафолат берадиган чет эл компанияларини жалб этиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқсин.

4.Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари З.Баратов зиммасига юклатилсин.

 

 


                                        Туман ҳокими                                                                                 А.Жураев