ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

 

Мафкуравий хуружларга, яъни жаҳолатга қарши қандай курашиш керак? Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-451-сон Қарорида аниқ кўрсатиб берилган. Мазкур Қарорда халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда маънавий-маърифий ишларни илғор талаблар асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч-осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб бориш учун қуйидаги чораларни кўриш белгилаб берилган:

• миллий ғоя ва мафкура масаласи билан боғлиқ долзарб масалаларни, бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, устувор йўналишларни аниқлаш, уларни аҳолининг турли қатламларидаги таъсирини ўрганиш, миллий манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш;

• халқимизнинг кўп асрлик маънавияти ва миллий қадриятлари, диний қарашлари ва ҳаётий удумларига, ёшларимизнинг онгини заҳарлаб, маънавий жиҳатдан қарам этишга қаратилган мафкуравий ҳаракатларга қарши самарали кураш олиб бориш бўйича илмий-амалий дастурларни ишлаб чиқиш;

• фуқароларимиз қалбида миллий тафаккур ва соғ­лом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш, уларнинг онгли яшашга, ўз фикрига эга бўлишга, турли маънавий тажовузларга қарши собит тура олишга қодир бўлган, иродали, фидойи ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга йўналтирилган амалий тавсиялар тайёрлаш. Бу борада маънавий-маърифий тарғибот ишларининг таъсирчанлигини таъминлайдиган замонавий ахборот технологиялари ва механизмларини, жамиятимизнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган самарали услубларни ишлаб чиқиш, давлат ва жамоат­ ташкилотлари учун тегишли тавсия ва таклифлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш;

• ўз фаолияти доирасида амалга оширилган илмий изланишлар натижаларини, таҳлилий материалларнинг хулосаларини оммавий ахборот воситалари орқа­ли мунтазам равишда чоп этиб, кенг жамоатчиликка етказиш1.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда. Мазкур Кенгаш ҳузу­рида ташкил этилган Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази бу борада кенг кўламли илмий тадқиқотлар билан биргаликда амалий чора-тадбирларни ташкил этиб келмоқда.

Кенгаш ҳузуридаги яна бир ташкилот Республика Маънавият тарғибот маркази ҳам ўз фаолиятини такомиллаштириб, аҳолининг кенг қатлами, авваламбор, ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб этишга йўналтирилган турли давра суҳбатлари ва учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб келмоқда. Марказ сиёсатшунослар, олим ва мутахассислар, ижодкор ва зиёлиларни кенг жалб қилган ҳолда меҳнат жамоа­ларида, таълим муассасалари ва маҳаллаларда юртимизга қарши қаратилган ғоявий, мафкуравий хуружлар, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини фош қилишга, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этишга йўналтирилган самарали тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Мамлакатимиз таълим муассасаларининг ўқув дастурларига «Миллий истиқлол ғояси» ва «Маънавият асослари», «Ватан туйғуси», «Одобнома» дарслари киритилган. Ушбу дарслар электрон дарсликлар, кўргазмали видеороликлар ва тақдимотлардан фойдаланил­ган ҳолда асосан бахс-мунозара, савол-жавоб тарзида ўтилади.

Миллий истиқлол ғоясини чуқур идрок этган онг ҳар қандай кучли мафкуравий хуружларнинг бузғунчи, вайронкор таъсирига бардош бера олади. Бунинг учун эса ҳар қайси шахс инсонпарвар, бунёдкор маънавият измида бўлиши лозим. Шу туфайли ота-боболаримиз ақл-идрокни ёвузлик қўлига тутқазмасликка ҳаракат қилганлар, уни маънавият билан, иймон-эътиқод, инсоф ва диёнат билан бошқаришга алоҳида эътибор берганлар. Бу тамойил халқимиз руҳини, даҳосини акс эттирувчи ўлмас қадриятлар билан узвий боғлиқдир. Хусусан, буюк аждодимиз, Соҳибқирон Амир Темурнинг «Куч – адолатдадур» деган нақли маънавиятимизнинг шиори бўлишга арзигулик.

Миллий истиқлол ғояси ҳар бир фуқаромизнинг, ҳар бир ёшнинг қалбини эгалласа, улар маънавий-руҳий ҳолатининг узвий қисмига айланса, Ватан, жамият манфаатларига йўналтирилган фаолликка даъват этувчи, рағбатлантирувчи қудратли кучга айланиши шубҳасиздир. Шу боисдан мафкуравий хуружларга қарши курашда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳам ниҳоятда муҳимдир. Ахборот хавфсизлиги қуйидагиларни қамраб олади:

• Муҳофаза қилинаётган ахборотнинг айланиши, уни сақлаш ва тарқатиш соҳасидаги амалдаги қо­нунлар, бошқарув ва меъёрий материаллар, бандлар, кўрсатмалар, қоидалар ва ҳоказоларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади;

• ахборот муҳофазаси соҳасида бошқарув ва лойиҳа ечимларини белгиловчи жами ҳужжатлар;

• ахборотнинг бошқарилиши, муҳофаза қилиниши ва тарқатилиши асосланган жами қонунлар, қоидалар ва амалий тажрибалар;

• компьютер муҳофазасини таъминлаш учун танланган режа ёки ҳаракатлар йўналиши;

• муайян ташкилотда бошқарув сиёсати. Бошқарув объектлари қаторига конфиденциал ахборот ёки чек­ланган фойдаланувчилар доираси учун мўлжалланган ахборотни қабул қилиш, унга ишлов бериш ва узатиш киради1.

Бугунги глобаллашув шароитларида мураккаб мафкуравий жараёнларга сергаклик билан муносабатда бўлиш, аҳоли турли қатламларига, айниқса ёшларга зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш алоҳида муҳим аҳамиятга эгадир. Ана шу долзарб вазифа таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, республика Маънавиянинг мазкур йўналишдаги фаолиятларини янада такомиллаштиришни талаб этади.

Ахборот хавфсизлигини таъминлашда эса қуйи-даги чораларни кўллаш мақсадга мувофиқдир:

1. Ахборотнинг эгасига зарар келтирадиган тасодифан ёки қасддан қилинган таҳдидларга (хавф-хатарларга) чидамлилигининг умумлашган хоссаси.

2. Ахборотнинг ҳолати. Бу ҳолат ахборот ташувчисининг (ахборотлаштириш объекти, маълумотларни узатиш тармоғи ва бошқаларни) уни қайта ишлаш, сақлаш ва узатишда ахборотнинг конфиденциаллик, бутунлик ва киришимлилик каби хусусиятларга эга бўлиб қолишни таъминлаш қобилияти билан тавсифланади.

3. Ахборотнинг чиқиб кетиши, сохталаштирилиши, ошкор бўлиши, бузилиши, қамал қилинишига олиб келувчи берухсат тасодифан ёки қасддан қилинган амаллардан муҳофазаланганлиги.

4. Ахборот муносабатлар субъектига зарар етказиш мумкинлиги билан боғлиқ бўлган хавф эҳтимолининг йўқлиги.

5. Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлатнинг ахборот соҳасида муҳофаза қилинганлик ҳолати.

6. Ахборот хавфсизлиги 3 та асосий таркибий қисмлардан иборат:

а) конфиденциаллик – нозик ахборотни рухсатсиз олишдан муҳофаза қилишга тегишли;

б) бутунлик-ахборот ва дастурли таъминотнинг аниқлиги ва тўлқинлигини муҳофаза қилиш дегани;

в) киришимлилик – бу ахборот ва хизматларнинг фойдаланувчи учун керакли пайтда фойдаланиш осонлигини таъминлаш.

 7. Ахборот ва қўллаб-қувватловчи инфратузилманинг муҳофаза қилинганлиги.
  • Автор: admin
  • 12-01-2017, 20:19
  • Посмотрели: 797