“ЎРГИМЧАК ТЎРИ”ДАГИ ТУЗОҚ

“ЎРГИМЧАК ТЎРИ”ДАГИ ТУЗОҚ

Ҳозирги кунда узоқ ва яқин теварагимизда юзага келаётган вазият ҳақида сўз юритарэканмиз, халқаро хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар кўлами кенгайиб бораётгани, қарама қаршиликларни ҳал қилишда куч ишлатишга зўр бериш,ядротехнологиялари ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалиши, халқаро терроризм ваэкстремизмнинг фаоллашуви, миллатлар ва конфессиялараро можароларнингкучаяётгани ташвишланарли ҳолдир. Президентимиз таъбири билан айтганда, ноанъанавийтаҳдидлар халқаро можароларнинг қиёфасини бутунлай ўзгартирмоқда ва информацион– психологик хуружлар сезиларли хавф-хатар туғдирмоқда. Энг ёмони эндиликдадиний экстремистик кучлар ўз ботил мақсадларини амалга оширишда, мафкураси бўшёшларни ўз қармоқларига илинтиришда ва чалғитишда, бузғунчи ғояларини ёйишда“Интернет” халқаро ахборот тармоғидан кенг кўламда устамонлик биланфойдаланаётгани ҳеч кимга сир эмас. Гап шундаки, ғаламис ва ақидапараст оқимларғўр ва содда ёшларни турли хил ёлғон-яшиқ ғоялар билан ўзига оғдиришга ҳаракатқилади, Иймон, диёнат, дин ҳақида гапираётган бу жоҳилларнинг қилмишлари надин, на иймон қоидаларига мос келади. Аслини олганда инсонни тўғри йўлданоздириш ҳам гуноҳи азимдир.

Сўнггийилларда бузғунчи оқимларни тарғиб қилувчи веб-сайтлар 7000 даношганлиги,ижтимоий тармоқларда ақидапараст кучларнинг тузоқлари ҳар қадамдаучраб туриши,баландпарвоз ваъдалар, ёлғон маълумотлар ортида бузуқ эътиқодларяширинганлиги ҳар биримизни ҳушёрликка чорлайди. Аслини олганда инсон қаерда, қандаймаълумот олмасин, албатта текшириб кўриши ва уларга кўр-кўрона эргашмаслиги,бузғунчи оқимлар ҳақида бор ҳақиқатни билиши керак. Зеро, Аллоҳ таоло марҳаматқилганидек, «(Эй инсон) узинг (аниқ) билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дилнинг ҳар бири тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (жавоб берур)»(Исро,36). Албатта айрим ёшларнинг адашаётгани,бўзғунчи гуруҳларга қўшилибқолаётганининг бош сабаби ҳам билимсизлик ва ишонувчанлик оқибатидандир.

Мутахассисларнингтаъкидлашича, “ал-Қоида” террорчи ташкилоти ўз тарғиботининг 99 фоизиниинтернет орқали амалга оширади. Гап шундаки, жиноий ташкилотга тааллуқли бўлганвеб саҳифаларнинг бирида фойдаланувчиларга юклаб олиш учун “қизиқарли” журналтаклиф этилган бўлиб, унинг саҳифаларидан қўлбола бомба тайёрлашга ўргатувчикўрсатмалар жой олгани, шунингдек болалар ўртасида худкушликни тарғиб этувчимахсус мультфильмларни ишлангани, ҳар қандай йўл билан нав-ниҳолларниқўпорувчиликка қизиқтиришга ҳаракат қилинаётгани ҳар биримизни ташвишга солмайқўймайди.

Каримисмли бир йигитнинг ҳикоя қилиб беришича, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаишлаб юрган кезларида телефонига Нисо сурасининг 97-оятини ўқинг, деган SMSкелади. Укаси ва шерикларидан оятнинг мазмунини шарҳлаб беришларини сўраса,улар Ислом давлатини барпо этишдан иборат, деб жавоб беришади. “Шу тариқа менҳам уларнинг даъватларига қизиқадиган ва интернет орқали бўладиганақидапараст-ликка йўғрилган мулоқотларни интизорлик билан кутадиган бўлдим, –дейди иқрорномасида Карим, – Ниҳоят, мен укам билан бирга жиҳод қилишгатайёргарлик кўриш ва Сурияда бўлаётган қуролли тўқнашувларда бевосита иштирокэтиш мақсадида Истанбулга йўл олдик.... чегарани бузган ҳолда сим тўрлартагидан Сурия ҳудудига ўтдик. Сурияда бўлаётган қонли тўқнашувларда иштирокэтиб, укамдан айрилдим.

У ерда кўрган қоракунларим менинг кўзларимни очмади. Қарийб беш ой сарсон-саргардонликдаюрганимдан кейин ортга қайтишга қарор қилдим. Мақсадим юртимга келиб,халқни жиҳод қилишга тарғиб этиш эди...

...Мен бугун суднингқора курсисида ўтириб, бир нарсани айтмоқчиман. Аслида мен зулмат оламидан нуризлабман, оёғим остида турган нурли ва чароғон йўлни кўрмасдан охири йўқ, бошиберк кўчага кириб қолганимни билмаган эканман”. Албатта Карим сингари айримадашганларнинг қисмати кўпчиликка сабоқ бўлиши мумкин.Бироқ ана шундай ёшларнинг бузғунчи тўдалар исканжасига тушиб қолишида биртомондан ота-она, қариндош-уруғ, яқинлар, жамоатчиликнинг жиндак бепарволигиҳам сабабчимикан? Ахирнаҳотки биз айрим миллатдошларимизнинг залолат ботқоғига ботаётганинипайқа-мадик? Ёки ўз ташвишларимизга ўралашиб қолдикмикан? Саволлар кўп, амможавоб эса... Азиз ота-оналар! Ҳали ҳам кеч эмас. Интернетга боғланиб бораётган,бошини кўтармаётган, унга муккасидан кетган фарзандларингизни назорат қилинг,тарбия беринг, тўғри йўлга солинг. Шояд, бир кун келиб улар сизубизнинг юзимизни ерга қаратиб қўймайди. Зеро Президентимиз таъкидлаганидек,бугун ён-атрофимизда, узоқ-яқин минтақаларда юз бераётган воқеаларни инобатгаоладиган бўлсак, ҳали онги, ҳаётий қарашлари шаклланиб улгурмаган ёшларничалғитишга қаратилган ғаразли кучлар ҳам интернет имкониятларидан ўзманфаатлари йўлида фойдаланишга уринаётгани ва бундай интилишларнинг қандайсалбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эътибордан соқит қилиб бўлмайди.

Жамиятда тинчлик вабарқарорликни издан чиқаришга, ўзаро адоват ва тўқнашувларга сабаб бўладиганбундай хатарларнинг олдини олишнинг битта йўли бор: ёшларимизни мустақилфикрлайдиган, оқни қорадан, дўстни душмандан ажратишга қодир бўлган, бизнингқандай бой тарих ва меросга эга эканимизни англаб яшайдиган, иймон-эътиқодли, миллий ва умуминсоний қадриятларруҳида тарбия топган инсонлар этиб вояга етказишимиз, бу масалани ҳеч қачониккинчи даражали вазифа деб билмаслигимиз керак.

               
                                                                                                                                                        Шерхон ҚОРАЕВ.
  • Автор: admin
  • 11-09-2016, 07:59
  • Посмотрели: 1 248
Гость Israelimact
7 марта 2018 07:43 Регистрация: -- Статус: комментариев публикаций
  • Нравится
  • 0

Ответить



Имя:*
E-Mail:
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив