Ислом дини тинчлик дини

Ислом дини тинчлик дини


 

Хурматли юртбошимиз бундан бир неча йил олдин ўз асарида “Биз мусулмон дини ҳақида гапирганда аввало Аллохва унинг Расулини ўзимизга рухан яқин бўлган улуғ алломаларимиз имомларимизни таъсаввур қиламиз. Ислом динини муқаддас эканини у биз учун хам имон, хам аҳлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифат эканини доимо юксак қадрлаймиз. Халқимизнинг минг йиллик тарихини бугунги хаётини дину-диёнатимизни мухтасар ифодалар эканмиз,Аллох бизнинг қалбимизда юрагимизда, динга хурмат ва эътиқод биз учун улмас қадриятлар” деган сўзлари бугунги кунда нақадар ўринли айтилган эканлигини янада теран англамоқдамиз. Аллох инсонни яратди ва шу инсонларни бир-бирига нисбатан дину – диёнатда бўлишликлари қонини тукмаслик, зулм қилмаслик ва бир-бирлари ила хусумат адоват қилмасликни талаб этди. Қачонки одамлар Аллохни эсдан чиқарса манашу фазилатлар ўрнини қабоҳат разолатлар галлаб олар экан. Аллохни эсдан чиқармаслик учун кўпроқ тоат ибодатда бўлишлик ибодатдан мақсад эса  Аллохни эслаш, Аллохни эслашдан мақсад эса гуноҳ ва масиятлардан тийилмоқдир. Аллох таоло бу дунёни имтихон дунёси қилиб яратган. Биламизки хаётда яхшилик ва ёмонлик гўзаллик ва қабоҳат адолат ва зулм аралаш учрайди. Инсон эса Аллохнинг буюк неъмати Ақлни ишлатиб ҳақни ноҳақдан ажратиб олиш лозим. Бир неча асрлардан буён ота-боболаримиз аждод-авлодларимиз Қуръон ахқомларига сидқи дилдан амал қилиб келишмоқда. Яқин ўтган кунларда дунёдаги бўлиб ўтган нохуш воқеалар айниқса, шу кеча кунда осиё мамлакатларида европа мамлакатларида бўлиб турган ноҳақ қон тукишлар бутун осиё мамлакатларида европа мамлакатларида бўлиб турган ноҳақ қон тукишлар бутун дунё ҳалқлари қатори Ўзбекистон халқини ҳам огоҳ кечаги кунданда бугун янада уйғоқ янада зийрак бўлиш талабини қўймоқда. Булаётган воқеликни хар ким хар хил талқин қилишмоқда. Хатто баъзилар бундай ишларга исломий кишилар аралашиб кетган деган гаплаш қулоққа чалинади. Исломда бировни қонини тукиш уёқда турсун хатто тилидан бировга озор бериш нихоятда катта гуноҳ саналади. Шу тўғрида бир неча оят ва хадислар келтирсак Исломнинг нақадар ҳақ дин эканлигини гувоҳи бўласиз деган умиддаман.

            Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) “Аввалу ма йукбо байнанас йавмал киёмати фид диман”. Яъни Қиёмат куни биринчи хисоб, ким-кимни қонини туккан бўлса шундан бўлади, яъни одам улдирганлик хисоби бошланади. “Лазавалу дунё ахвалу аллаллаху мин катлу мумину би гайри хак”. Бир муминни бекордан-бекорга улдирганлиги Аллохнинг наздида дунёни заволга кетганидир, Яъни ундан-да осонроқ дунё йўқ бўлиб кетгани. Бир муминнинг ноҳақ улимида, қони тукилишида осмону-ердагиларни хиссаси бўлса, Аллох уларни хам барчаини аямасдан дузахга хукм қилиб юбораркан.

           

            Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) Каъбани тавоф қилиб шундай деганлар “Маатябакий ва атяба рихакий ма ъазамакий ва ъазама хурматакий валлазий нафсу мухаммадун биядихий ла индаллаху ъзаму мин хурматики молихи ва дамихи” яъни “Э каъба қандай сенинг хидинг ширин Мумин курганда мумин кишининг қалби бир сурур топади ва сенинг хурматинг ер юзида муминлар наздида Ислом оламида қандай ҳам баланд ва Аллохнинг номига қасамкибир муминнинг хурмати сенинг хурматингдан жуда баланд”  ва давоб этиб сени етмиш марта бўзган осонроқ туради тавбаси, Аллохнинг наздида, бир муминни ноҳақ улдиришдан кўра деганлар.Агар инсонлар Инсоний тушунчаларни ва унинг йўл-йўриқларидан чекиниб унинг асослари эзгулик сари бўлган йўлидан узоқлашса бундай инсонлар инсон эмас балки хайвонлар тоифасига балки хайвон тоифасиданда баттарроқ холга тушишларини айтганлар. Аллох таоло Қуръонни каримда, улар хайвонларга ухшайдилар, холос Балки улар янада йўлдан озгандирлар деганлар. Бугунки кунда дин номи ила турли ноҳақ бегуноҳ одамларни қонини тукиш инсониятга бўлаётган турли хурматсизлик ва разилликлар буларнинг барчаси биз билган биз эътиқод қилган Ислом асослари ва кўрсатмаларидан жуда йироқдир. Хар қандай одам биринчи галда нимани хохлайди албатта тинчликни, маълумки Ислом дини ўз номи билан тинчлик бирдамлик хамжиҳатлик динидир.

            Бу ҳақда Аллох таоло “Ҳаммаларингиз Аллохнинг арқони Қуръонни махкам тутинг ва фиркаларга бўлинманг” дейди. Шунингдек, ўзини-ўзи улдиришлик нихоятда оғир гуноҳ саналади, бу ҳақда Қуръони каримда ўзларингизни улдирманг деб огоҳлантиради. Хар ким ўзини-ўзи бирор нарса билан улдирса қиёматгача ва қиёмат куни уша нарса билан азоб берилади. Демак, ўз-ўзидан аёнки хозирги ўзини-ўзи бегуноҳ одамлар олдига бориб ўзини улдираётганлар хам хес бири, хеч қайси динда айтилмаган, балки ислом динида ҳам, бошқа динларда хам оғир гунох эканлиги айтилган. Бу нохуш воқеаларни бутун дунё мусулмонлари қатори биз мусулмонлар ҳам қоралаймиз. Керак бўлса халқ оммаси орасида айниқса вояга етиб келаётган ёшларимизга хеч қачон ўз йўлларидан адашмасликга, қолаверса жаҳолатга қарши кураш динни ўзларига ниқоб қилиб олган баъзи гурухларнинг салбий таъсирларига тушиб қолишни олдини олиш бугунги кунда тинчликда, осойишталикда яшаётган юртдошларимиўни энг муҳим вазифалари қолаверса ҳам фарзи ҳам қарз бурчлари деб биламиз.






“Наврўз” жоме масжиди имом хатиби                                                                          М.Турсунов


  • Автор: admin
  • 17-09-2016, 00:44
  • Посмотрели: 1 180
Гость Kevinbak
20 октября 2017 14:17 Регистрация: -- Статус: комментариев публикаций
  • Нравится
  • 0
?????????? ? ?????????? ????? ?????? ??? ????????? https://pravoda.ru/vstuplenie-v-nasledstvo-posle-smerti-bez-zaveshchaniya

Ответить

Гость Israelimact
7 марта 2018 07:31 Регистрация: -- Статус: комментариев публикаций
  • Нравится
  • 0

Ответить



Имя:*
E-Mail:
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив