1040 ТА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲА НИШОН ТУМАНИНИНГ ҲАР ЖИҲАТДАН РИВОЖ ТОПИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Нишон тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 11 августда қабул қилинган “Қашқадарё вилоятининг Нишон туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти,  туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамиятини аҳолига кенг тушунтиришга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари,  республика вазирлик ва идоралари мутасаддилари,  бошқармалар бошлиқлари,   вилоятдаги йирик саноат корхоналари ва ташкилотлар раҳбарлари,  туман фаоллари,  кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев барчани мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги билан муборакбод этаркан,  истиқлол халқимизга ўзлигини қайтариб,  қадрини баланд этганини,  шу боис яқинлашиб келаётган байрам ўзининг ҳақ-ҳуқуқини   таниган,  қадр-қимматини билган ҳар бир  юртдошимиз учун энг улуғ,  энг азиз айёмга айланганини алоҳида қайд этди.
Нишон тумани аҳолиси бу байрамни кўтаринки кайфият ва меҳнатда зафарлар билан кутиб олмоқда.  Улуғ айём арафасида Вазирлар Маҳкамасининг туманни комплекс ривожлантириш бўйича қарори қабул қилиниши  нишонликларнинг қувончига қувонч қўшди.
Йиғилишда таъкидлаганидек,  қарор билан 2016-2018 йилларда Нишон туманини комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланган бўлиб,  унга мувофиқ ҳудудда уч йил ичида 1040 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилади ва
Жумладан,  туманнинг саноат салоҳиятини ошириш мақсадида 83 миллиард сўмлик инвестисия ҳисобига 86 та ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилади.  Уларнинг 9 таси мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш,  қуритиш ва қайта ишлашга,  8 таси гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлашга,  17 таси қандолат ва нон маҳсулотлари,  24 таси қурилиш материаллари,  7 таси чарм-поябзал ва 16 таси энгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлади.  Шунингдек,  туманда дори воситалари,  кўмир брикет ва мебел ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.  Яна иккита лойиҳа асосида Янги Нишон шаҳри ва Нуристон қўрғонида кичик саноат зоналари ташкил қилинади.
Бунинг натижасида туманда этиштирилаётган пахта толасининг 37 фоизи шу эрнинг ўзида қайта ишланадиган бўлади.  Қолаверса,  тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқариш ҳажми 20 баробарга кўпаяди.  2018 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 2015 йилдагига нисбатан 1, 3 мартага,  истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми эса 1, 4 мартага ошади.  Мазкур лойиҳаларнинг ишга туширилиши туманнинг вилоят саноатидаги улушини 5, 2 фоиздан 7, 5 фоизга оширишга хизмат қилади.
Дастурда хизмат кўрсатиш соҳаси ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 27 миллиард сўмга яқин маблағ эвазига 188 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилиши кўзда тутилган.  Туманда,  айниқса,  унинг қишлоқларида савдо,  интернет ва компютер хизматлари ривожлантирилади.  Кўплаб гўзаллик салонлари,  сартарошхоналар,  мини стадионлар,  аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун истироҳат боғи,  дам олиш масканлари,  36 ўринли меҳмонхона бунёд этилади.  Аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш мақсадида автобуслар келтирилади.  Буларнинг натижасида хизматлар ҳажмини 2018 йилга бориб ҳозирги вақтдагидан 2 бараварга ошириш мўлжалланмоқда.
Дастур билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини этиштиришни барқарор ривожлантириш лойиҳалари манзилли рўйхати ҳам тасдиқланган.  Бу рўйхатдан ўрин олган 289 та лойиҳани амалга ошириш мақсадида 181 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши кўзда тутилган.  Рўйхатдаги 50 та қорамолчилик,  76 та қўйчилик,  26 та паррандачилик,  19 та балиқчилик,  88 та асаларичилик,  6 та қуёнчилик лойиҳалари амалиётга татбиқ этилиши,  қолган лойиҳалар асосида эса 58 гектар эрда иссиқхона,  98 гектар эрда боғ ва узумзорлар барпо қилиниши натижасида аҳолининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва экспортни кенгайтириш имкони туғилади.  Бундан ташқари,  600 гектар лалми эрга сув чиқариш орқали интенсив боғ яратиш,  шунингдек,  бу эрда сабзавот ва полиз маҳсулотлари этиштириш кўзда тутилмоқда.
Маълумки,  Нишонда 51, 7 минг гектар майдонда суғориш йўли билан деҳқончилик қилинади.  Бу эрларнинг ирригасия-мелиорасия тизимини яхшилаш,  сизот сувлар сатҳини пасайтириш ҳосилдорликни оширишда муҳим аҳамият касб этади.  Шу боис мустақиллик йилларида бу борада тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.  Дастурда бу ишларни изчил давом эттириш,  туманнинг ирригасия-мелиорасия тизимини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб,  бу мақсад учун 26 миллиард сўмдан ортиқ инвестисия жалб этилиши мўлжалланган.  Бунинг натижасида 230, 5 километр коллектор қурилади ва реконструксия қилинади,  190, 7 километрида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилади,  12, 5 километр суғориш тармоқларида реконструксия ишлари амалга оширилади.  Сув олиш қулоқлари жиҳозланиб,  гидротехник иншоотлар таъмирланади.  Натижада       20 минг гектарга яқин суғориладиган эрларнинг сизот сувлари сатҳи меъёрга келтирилади,  мелиоратив ҳолати барқарорлиги таъминланади.
Фермер хўжаликларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш учун уларга қиймати 7, 5 миллиард сўм бўлган 75 та техника - ҳайдов тракторлари,  комбайнлар,  эрга ишлов беришга мўлжалланган ускуналар лизинг асосида этказиб берилади.
Дастурда аҳолининг электр энергияси,  табиий ва баллонли газ,  сув таъминотига бўлган талабини яхшилаш,  давлат аҳамиятидаги,  маҳаллий ва ички автомобил йўлларини қуриш ва      таъмирлаш ишларига ҳам алоҳида аҳамият қаратилган.
Хусусан,  аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 9, 1 миллиард сўм маблағ ажратилган ва 17 та объектда 82, 1 километр сув тармоқларини қуриш,  таъмирлаш,  реконструксия қилиш кўзда тутилган.  Бу тадбирлар доирасида туман ҳудудида жойлашган ПК-162 насос стансиясининг И-ИИ сув кўтариш ва узатиш  иншоотларини реконструксия қилиш нафақат Нишон,  балки Касби,  Миришкор ва Қарши туманлари ҳамда Муборак туманининг қатор аҳоли пунктларида ҳам таъминотни яхшилаш  имконини беради.
Туманда электр энергияси ва табиий газ таъминотини яхшилашга 7, 6 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб,  янги ҳаво линиялари,  трансформаторлар,  газ баллонлари этказиб бериш учун сервис марказлари қурилади.
Дастурда тумандан ўтувчи автомобил йўллари ва қишлоқ йўллари таъмири учун 36, 9 миллиард сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.  2016-2018 йилларда Нишондаги 79 километр қишлоқ йўллари таъмирланиши ва бунинг учун 11, 5 миллиард сўм миқдорида маблағ  ажратилиши алоҳида аҳамиятга молик.
Дастурга мувофиқ тумандаги бир нечта мактаб,  болалар боғчаси,  касб-ҳунар коллежи,   соғлиқни сақлаш муассасалари,  маданият ва аҳоли дам олиш марказлари,  истироҳат боғларида бунёдкорлик ишлари амалга оширилади.  Бунинг учун 22 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирилиши назарда тутилган.  Жумладан,  туман ёшларини соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш мақсадида 2017 йилда Янги Нишон шаҳридаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби учун 3, 5 миллиард сўм маблағ эвазига  2-ТИПдаги спорт мажмуаси барпо қилинади.  2016-2017 йилларда туман тиббиёт бирлашмаси ва унинг бўлимларида 7 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади,  улар замонавий тиббий ускуналар билан таъминланади.  Коллежлар ва мактаблар,  мактабгача таълим муассасалари қайта чирой очади.  Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари,  амфитеатр қуриш,  истироҳат боғини аттраксионлар билан таъминлаш орқали аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун қулай шароитлар яратилади.  Нишон шаҳрининг архитектура қиёфаси ўзгариб,  марказий Ўзбекистон кўчаси бўйлаб замонавий объектлар ва хиёбонлар барпо қилинади.
Бир сўз билан айтганда,  Дастур ижроси  доирасида Нишонда амалга ошириладиган ишлар туманнинг кўркига кўрк қўшиши,  ҳар жиҳатдан ривож топиши,  аҳолисининг турмуш фаровонлиги ўсиши,  бандлиги таъминланишига хизмат қилади

  • Автор: admin
  • 4-10-2016, 16:08
  • Посмотрели: 1 361
Гость Kevinbak
20 октября 2017 14:07 Регистрация: -- Статус: комментариев публикаций
  • Нравится
  • 0
??? ??????? ?????? ?? ??????? ?? ???????? https://pravoda.ru/kak-vernut-dengi-za-telefon-na-garantii

Ответить

продвижение сайта частный вебмастер
27 февраля 2018 07:54 Регистрация: -- Статус: комментариев публикаций
  • Нравится
  • 0
продвижение сайтов в интернет спб сайт раскрутка

Ответить

Гость Israelimact
7 марта 2018 07:54 Регистрация: -- Статус: комментариев публикаций
  • Нравится
  • 0

Ответить

Patricia
1 апреля 2018 00:26 Регистрация: -- Статус: комментариев публикаций
  • Нравится
  • 0
Hello everybody! I'm writing on a site good luck.

Ответить

Deborah
3 апреля 2018 21:23 Регистрация: -- Статус: комментариев публикаций
  • Нравится
  • 0
Скачать – Инструкции по эксплуатации - чертеж гайка, вал, вот, тут, вот, 1к62, here, чертежи кухонь, вот...

Ответить



Имя:*
E-Mail:
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив