Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Ўқувчилар: «Инсофли домлалар 45 минут дарс ўтади, инсофсизлари 10-15» номли видеолавҳа юзасидан МУНОСАБАТ

Видеолавҳада Қашқадарë вилояти, Нишон туманидаги 32- мактаб филиалидаги синфхоналар совуқлигидан мактаб ўқувчилари дарсда қишки кийимларни кийиб ўтиришга мажбур бўлаётганлиги, баъзи ўқитувчилар бор-йўғи 10-15 дақиқа дарс ўтиши таъкидланади. Мазкур ҳолат вилоят ва туман прокуратуралари, вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман ҳокимлиги томонидан биргаликда ўрганилди. Маълум бўлишича: Филиал мактаб 60 ўринли бўлиб, 2018 йилда Инвестиция дастури доирасида “Саҳро” хусусий корхонаси томонидан 371 млн 818 минг сўм маблағ ҳисобига янгидан қурилган ва унга 1 дона иситиш қозони ўрнатилган. Мактабга ўрнатилган қозон яхши ишламаслиги сабабли туман халқ таълими бўлими махсус таъмирлаш эксплуатация хизмати томонидан 2019 йил декабр ойида алмаштирилган. Ҳозирги кунда филиал мактабдаги иситиш қозони ишламоқда. Филиал мактабдаги синфхоналар ва маъмурий хоналардаги ички иситиш тизими замонавий «АКФА» иситиш батареялари ва пластмасса қувурлар билан монтаж қилинган. Ҳозирги кунда 3 та синфхонадан 2 таси яхши исийди, 1 та синфхонадаги ички сув қувурларида сув айланмаслиги сабабли яхши исимайди. Туман ХТБ махсус таъмирлаш эксплуатация хизмати томонидан иситиш тизими қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилди ва камчилик бартараф этилди. 7-синф раҳбари Боллиева Азизанинг ҳақиқатдан ҳам синф раҳбарлигидан бошқа дарси йўқлиги ва ўқувчиларнинг кундаликлари текширилганлиги аниқланди. Ўқувчилардан сўралганда синф раҳбари А.Боллиева ҳар куни келишини, уларнинг кундалик дафтарларини текшириб боришини, синфхоналар исиб туриши, баъзи ҳолларда иссиқлик меъёр даражада бўлмаслигини маълум қилишган. Филиалда жами 13 нафар ўқитувчи дарс бериб, асосий мактабдан 12 км узоқликда жойлашган бўлиб, баъзи ҳолларда транспорт қатнови бўлмаганлиги сабабли ўқитувчиларнинг дарсларга кечикиб келиш ҳолатлари мавжудлиги аниқланди. Ушбу масалада ўқувчилардан сўралганида дарс машғулотлари тўлиқ ўтиб келинаётганлиги, фақатгина алгебра ва геометрия фанларининг ўтилиши қониқарсиз эканлигини билдиришган.
Шунингдек, алгебра ва геометрия фанлари ўқитувчиси И.Рахмонов 2020 йилнинг 4 январь кунидан бошлаб вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига малака ошираётганлиги аниқланди.
22 январь 2020 йилда мутахассислар иштирокида ўрганилганда синфхоналар иссиқ ҳолатда эканлиги, қиш мавсумида ёқиш учун етарли кўмир мавжудлиги аниқланди.
Туман прокуратураси томонидан 32-мактаб филиалида амалга оширилган қурилиш ишлари ва бошқа ҳолатлар юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мактаб диретори ва унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ҳамда хўжалик ишлари бўйича ўринбосарига қонун доирасида тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Нишон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>