Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Қашқадарёдаги аянчли ҳолат» номли видеолавҳа юзасидан МУНОСАБАТ

Мазкур видеолавҳада Нишон тумани, «Наврўз» МФЙ, Исломобод кўчасидаги ички йўллар носозлиги, электр симёғочлар яроқсиз эканлиги хусусидаги аҳолининг мурожаати акс этган. Туман ҳокимлиги шуни маълум қиладики, «Наврўз» МФЙ ҳудудидаги баъзи ички йўллар ўтган 2019 йилда «Обод қишлоқ» Дастури доирасида таъмирланган. Шунга қарамай Исломобод кўчаси маблағ етишмаслиги сабабли таъмирланмай қолган. Айни пайтда туман бўйича жами 191,4 км масофадаги йўлнинг носозлиги ўтказилган мониторинг натижасида аниқланган. Жорий йилда йўлларни таъмирлаш учун давлат бюджетидан 1 млрд 052 млн 291 минг сўм маблағ ажратилган. Шундан туман ва шаҳар марказлари кўчаларига 300 088 000 (1,33 км), қишлоқ аҳоли пункти кўчаларига 532 800 000 (5,95 км), шаҳар типидаги посёлка кўчаларига 219 403 000 сўм (2,47 км) сарфланиши кўзда тутилган. 2020 йилда маҳаллий ҳокимлик балансидаги туман ички йўлларини жорий таъмирлаш бўйича манзилли дастурга асосан «Наврўз» МФЙ, Исломобод кўчасининг 1,5 км қисмига тош ётқизиш мўлжалланган. Бу ишлар йилнинг 2-чорагида бошланади. Туман электр тармоқлари корхонаси маҳалладаги яроқсиз электр симёғочларни алмаштириш чораларини кўрмоқда.

Нишон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>