Нишон тумани Нуристон шаҳарчасида жойлашган кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Шаҳарча ҳудудида 4 та Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (ХУЖМШ) фаолият юритади. «Нурафшон» ХУЖМШ 4 та, «Гулистон» ХУЖМШ 5 та, «Нурчи юлдуз» ХУЖМШ 7 та, «Кимёгар дури» ХУЖМШ 2 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатади. Ширкат раислари 2019 йил давомида амалга оширган ишлари бўйича мулкдорларга ҳисобот берди. Мулкдорларнинг кўпчилик овози билан «Нурафшон» ХУЖМШга Сатторов Ибодулла, «Гулистон» ХУЖМШга Менглиев Нормўмин, «Нурчи юлдуз» ХУЖМШга Жамолов Алиқул ва «Кимёгар дури» ХУЖМШга Жўраева Раъно ширкат раиси этиб сайланди.

Нишон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>