Нишон тумани «Орзу бўстони» маҳалла фуқаролар йиғинида 2019 йил якунига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

МФЙ масъул котиби Қўшоқ Муҳаммадиевнинг бизга хабар беришича, йиғилишда сўз олганлар қуйидаги фикрларни алоҳида таъкидлашган:
— Жинғил қишлоғида 96 ўринга мўлжалланган 14-мактаб филиали қуриб фойдаланишга топширилган;
— “Оқ олтин” МФЙдан Жинғил қишлоғига борадиган 4 км йўлга ҳашар йўли билан шағал тош тўкилиб таъмирланган;
— Пахтакор қишлоғида тадбиркор Ҳатамов Бекмурод томонидан супер маркет, сартарошхона, тикувчилик цехи қурилиб, ишга тушириш арафасида;
-2019 йилда маҳаллада яшовчи 11 нафар ўқувчи талаба бўлган, шундан 4 нафари давлат гранти асосида ўқимоқда. Мактаб ўқувчиларидан Норменгов Диёрбек компьютер саводхонлиги бўйича туманда 1-ўринни олиб, вилоят босқичига йўлланма олган;
-маҳаллада 2019 йилда биронта ажрим қайд қилинмаган;
-кам таъминланган 190 та оилага ҳомийлар томонидан совғалар тарқатилган;
-фуқаро Н.О.га турмуш ўртоғи жазо муддатини ўтаётганлиги учун давлатимиз томонидан 4 хонали уй қуриб берилиб, том қисми шиферлаб берилган, совуткич, тикув машинкаси, китоблар жамланмаси ва 500 000 сўм миқдорида пул берилган, вояга етмаган фарзандларига 0-14 ёш нафақа пуллари тайинланган;
-ижтимоий аҳволи оғир хотин-қизлардан 3 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб қилинган; -боқувчисини йўқотган оила вакилларидан Г. Алимоваа газ плитаси, З.Эшқувватовага эса ҳар хил турдаги пишириқларни пишириб, моддий аҳволини яхшилаши учун микротўлқинли печ 4-сектор бошлиғи Улуғмурод Бўтаёров томонидан топширилган.
Нишон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>