ҲОКИМ: «3-МАКТАБНИ ЎЗИМ ОТАЛИҚҚА ОЛАМАН»

Нишон тумани ҳокими М.Ҳайитмуродов тумандаги Нишон», «Гулзор» ва «Ёшлар диёри» маҳаллаларида яшовчи бир гуруҳ ёшлар билан учрашди. Учрашув чоғида ҳоким мазкур таълим масканини Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси бўйича энг намунали мактаб сифатида шакллантириш ва бошқа мактаблар шу ерга келиб тажриба алмашишини йўлга қўйишни таклиф қилди. Учрашувдан сўнг туман раҳбари мактабда ташкил этилган тикувчилик тўгараги фаолияти билан танишди. Ушбу тўгарак фаолиятини кенгайтириш, мактаб базасида ўқув маркази ташкил этиш юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди. Энг муҳими, ҳоким 3-мактабни ўз оталиғига олишга, 5 дона замонавий компьютер олиб беришга ваъда берди. Нишон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>