Нишонда «Темир дафтар»даги оилаларга 5 минг 400 бош товуқ тарқатилди

Ҳеч кимга сир эмас, сўнгги пайтларда «темир дафтар», ўзини ўзи банд қилиш, камбағалликни қисқартириш ҳақида бот-бот гапириляпти. Бу бежизга эмас.
Истаймизми-йўқми пандемия шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш кун тартибидаги асосий масалага айланиб улгурди.

 

 

 

 

 

Нишон туманида бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Хўжақулованинг маълум қилишича, йил бошидан буён 5 минг 400 бош товуқ кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредит асосида тарқатилган.
Эътиборли жиҳати шундаки, уларга озуқа еми ҳам олиб берилиб, алоҳида ветеринар ажратилди.
Қолаверса, яқин орада яна 400 та кам таъминланган оилага товуқ олиб бериш режалаштирилмоқда.

Маълумот ўрнида:
Куни кеча «Жануб машъали», «Самарқанд», «Ойдин», «Пахтаобод», «Жалажин», «Янгиобод» ва «Пахтазор» МФЙларда жами 5000 бош товуқ аҳолига тарқатилди.
Аввалроқ «Нишон» ва «Гулзор» МФЙларда 400 бошдан товуқ тарқатилган эди.

🖌 Нишон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>