ЭСКИ НИШОНГА 31 ЙИЛЛИК ТАНАФФУСДАН СЎНГ ЯНА СУВ КЕЛДИ

Нишон туманидаги 1-секторга қарашли Нишон ва Гулзор маҳаллаларига оқова сув таъминоти яна йўлга қўйилди.
Маҳаллий халқ орасида «Эски Нишон» номи билан юритилувчи бу икки маҳаллага роппа-роса 31 йил аввал оқова сув келиши тўхтаган. Натижада одамлар ўз томорқасини суғориш учун «качалка» насослардан фойдаланишга мажбур бўлган.

        
Аҳолининг мурожаатларини ўрганган туман ҳокими муаммонинг ечимини топишга киришди ва ҳудудга Р-2 каналидан қувур тортиладиган бўлди.

«Нишон» МФЙ раиси Музаффар Туроповнинг айтишича, трансформатор, қувурлар туман ҳокимлиги томонидан ажратилган бўлса, қурилиш-монтаж ишлари ҳашар йўли билан амалга оширилган.

 Маълумот ўрнида: «Нишон» МФЙда 747 та, «Гулзор» МФЙда 821 та хонадон бор.

🖌 Нишон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналга уланиш учун:https://t.me/nishontumanhokimligi

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>