МУНОСАБАТ

“Менинг юртим” телеканалининг “Марказий студия” кўрсатувида эфирга узатилган видеомурожаатда Нишон туманидаги Жайрон қишлогида экин майдонларини суғориш учун сув йўқлиги танқид қилинган эди.


Дархақиқат, кўрсатувда аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири ҳақида сўз боради.
Ҳолат юзасидан шуни маълум қилишимиз лозимки, Жайрон қишлоги ва унга ёндош ҳудудларни оқава сув билан таъминлаш масаласи мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиб, тегишли хулосалар берилган.
Туман ирригация бўлими бошлиғи Шерали Бобоқуловнинг маълум қилишича, мавжуд муаммони ҳал этиш учун Карши магистрал каналига 1 дона насос агрегат ва 2,5 км масофага қувур ўрнатилиши лозим бўлади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур лойиҳани амалга ошириш тахминан 200 млн сўм миқдоридаги маблағни талаб этади.
Аҳолининг ҳақли эътирозини инобатга олиб, лойиҳани молиялаштириш жараёнини тезлаштириш чоралари кўрилмоқда.

🖌 Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>