Халқ депутатлари Нишон туман Кенгашининг VI чақириқ 10-сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, тиббиёт муассасалари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

           

Сессияда сектор раҳбарларининг аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Нишон туман Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайлов ўтказиш тўғрисида масала хам кун тартибидан ўрин олди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қилинди.
(Собир Нарзиев олган суратлар).

Нишон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>