
Нишон тумани сектор раҳбарлари рейтингда етакчилик қилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Қашқадарё вилояти шаҳар ва туманлари сектор раҳбарларининг жорий йил январь — февраль ойларидаги фаолияти таҳлил қилиниб, рейтинг натижалари эълон қилинди.
Унга кўра Нишон тумани сектор раҳбарлари вилоятдаги 15 та шаҳар, туманлар ичида энг юқори (жами 61) балл тўплаб, рейтингда етакчилик қилмоқда.
Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати