РАДДИЯ

РАДДИЯ

🔘“Sizdan telegram» каналида эълон қилинган хабарда шундай дейилади:,
«Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, Нишон маҳалламизда (видеолавҳада акс этган ҳудуд Гулзор маҳалласига қарашли — изоҳ бизники) неча йиллардан бери сув йўқ эди. 2020 йиль апрель ойида ҳокимият ва маҳалла сув келтириш мақсадида қувур тортиш ишларини бошлади. Ҳар бир хонадондан 45000-50000 сўмдан йиғиб олишди. Маҳаллага сув келаркан, экин қиламиз, сабзавот экамиз деб хурсанд бўлдик. Аммо 4-5 хонадонга қувур тортилиб, номига сув келтирилди ва ТВга суратга олишди-ю, шу билан иш чала қолиб кетди. Маҳаллий раҳбарлар қачон иш охирига етказади?”

🔹Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
2020 йилнинг август ойи охирларида туманнинг Нишон, Гулзор маҳаллаларига 31 йилдан буён муаммо бўлиб келган оқава сув таъминотини яхшилаш мақсадида ҳашар йўли билан сув қувурлари тортилган.
Бунинг учун зарур бўлган электр трансформатори, сув узатиш насоси ва қувурлар туман ҳокимлиги томонидан ажратилган.
Қолган ишлар (махсус техникалар таъминоти, монтаж ишлари ва ҳоказо) ҳомийлар кўмаги ва маҳалла аҳлининг сайъ-ҳаракати билан амалга оширилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, кўчаларга асосий сув тармоғи ҳашар йўли тортиб келиниши ва унга ҳар бир хонадон эгаси томорқасини суғориш учун ўз маблағи ҳисобидан пласмасса қувур орқали уланиши назарда тутилган ва бу таклиф маҳалла фаоллари томонидан ҳам маъқулланган.

Афсуски, айнан Гулзор маҳалласидаги Мустақиллик кўчасида яшовчи баъзи фуқаролар шу давргача «ҳаммасини ҳокимият қилиб берсин» қабилида иш тутиб келишмоқда. Натижада айни шу кўчадаги 60 метр оралиқдаги монтаж ишлари тўхтаб қолган.
Ҳаммадан 45-50 мингдан пул йиғиб олингани ҳам асоссиз.
Маҳаллада яшовчилар ўз имкониятига қараб (кимдир 10 минг, яна кимдир 100 минг сўм) ихтиёрий тарзда маблағ тўплашган ва ўзаро келишган ҳолда сарфлашган. Ҳеч кимдан мажбурий тарзда пул талаб қилинмаган.

Ваҳоланки, Нишон ва Гулзор маҳаллаларидаги қолган хонадон эгалари асосий сув тармоғига уланиб, томорқаларини суғоришда фойдаланиб келишмоқда. Шу давргача бошқа фуқаролар томонидан бу борада шикоят бўлмаган.

Юқоридагиларга кўра хулоса қилиш мумкинки, бутун бошли маҳалланинг битта кўчасида яшовчи баъзи фуқаролар ўзаро келишиб, муаммони ҳал этиш учун жон койитишни истамаяпти. Яъниким, ҳаммасини кимдир тайёр қилиб бериши шарт, деган қатъий принципда қолишни афзал кўришмоқда.

31 йиллик муаммо 3 ойда ички имкониятлар ҳисобидан ҳал этилса-ю, бундай ташаббусни қўллаб-қувватлаш ўрнига турли талабларни қўйиш қанчалик тўғри- буниси ҳар кимнинг ўзига ҳавола.

Мавзуга доир:
https://t.me/nishontumanhokimligi/2518

Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>