Вазир юқори баҳо берган ҳунармандлик курси ўқувчиларига 160 миллион сўмлик буюртма тушди

Вазир юқори баҳо берган ҳунармандлик курси ўқувчиларига 160 миллион сўмлик буюртма тушди

Вазир юқори баҳо берган ҳунармандлик курси ўқувчиларига 160 миллион сўмлик буюртма тушди

Нишон тумани, «Каптарли» МФЙда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (АБКМ) ташаббуси билан касб-ҳунарга ўргатиш маркази ташкил этилгани ҳақида хабар бергандик.

Марказ қошида фаолият кўрсатаётган гиламдўзлик курсида ҳунарманд Раъно Эшқувватова 25 нафар ишсиз ёшлар ва аёлларга гиламдўзлик сирларини ўргатмоқда.
Айни пайтда у шогирдлари кўмагида Қўқон ва Тошкент шаҳарларидаги ҳамкорларидан тушган 160 миллион сўмлик буюртмани бажариш ҳаракатида.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Нишон туманида бўлган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Рамат Маматов мазкур курс фаолияти билан танишиш асносида, уларга юқори баҳо бериб, ўз тавсияларини берган эди.

✍️ Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>