РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижро ҳаракатларида қонунбузилиш ҳолати аниқланмаган

Жорий йилнинг 5 июнь куни интернетнинг “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Kapitan Karimov” каналига Нишон туманида яшовчи фуқаро М.Овлаев томонидан қилинган видеомурожаат жойлаштирилди. Ушбу мурожаат Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди.
Ўрганиш натижалари ҳақида бошқарма матбуот котиби Гулноза Дилмуродова қуйидагиларни маълум қилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 16.12.2020 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар М.Овлаев томонидан Нишон тумани, Юксалиш МФЙ, Келажак кўчасида ўзбошимчалик билан қурилган, умумий майдони 29.25 кв.метр бўлган уй-жой, ҳожатхона 1.5х1.5 кв.метр ўлчамдаги ҳовли деворни ўз ҳисобидан буздириш ва ер участкасидан мажбурий тартибда чиқариш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Нишон туман бўлими иш юритувига 03.03.2021 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган.
23.03.2021 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг хатида, ушбу фуқаролик ишини кассация тартибида кўриш учун Олий судга юборилиши сўралган ва кассация тартибида кўрилгунига қадар суд қарори ижроси вақтинча тўхтатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 19.04.2021 йилдаги хатида суд қарорининг ижроси вақтинча тўхтатиш ҳақидаги кўрсатма бекор қилинган.
Шундан сунг, 11 ва 20 май кунлари жавобгар М.Овлаев ва бошкалар фаол қаршилик кўрсатганлиги сабабли ижро ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган.

05.05.2021 йилда М.Овлаев томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ҳожатхона ва қисман ховли девори ўз ихтиёри билан бузилган.
04.06.2021 йилда ижро хужжатида кўрсатилган уй-жой ва ҳовли деворларини бузиш учун тайинланган мажбурий ижро ҳаракатларига қарздорлар огохлантирилишига қарамасдан, улар бу жараёнда иштирок этишдан бўйин товлаган ва ижро ҳаракатларини амалга оширишда қатнашмаган.

Шу сабабли, ижро ҳаракатлари Юксалиш МФЙ раиси ўринбосари, ИИБ участка нозири ва бошқа масъул шахслар билан биргаликда олиб борилиб, ёрдамчи бино ва ҳовли девори мажбурий буздирилган. Ижро ҳаракатлари давомида ёрдамчи бино ичида мавжуд бўлган 1 дона нон печи, ғишт қуйиш мосламаси ва бошқа буюмлар қарздорлар йўқ бўлганлиги сабабли хатловга олиниб, вақтинчалик сақлаш мақсадида бўлимга олиб келинган.

Шундан сўнг, шу куннинг ўзида почта алоқа тармоғи ва телефон орқали огоҳлантирилишига қарамасдан, ҳозирга қадар қарздор ушбу мулкларини олиб кетмаган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>