ТАДБИРКОР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ДИҚҚАТИГА

ТАДБИРКОР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ДИҚҚАТИГА

🔶🔶🔶 Нишон туманида “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” ташкил этилади

Туманнинг «Улуғбек» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 0,74 гектар ер майдонида “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” ташкил этилади.
Cаноат зонасида асосан, кичик ишлаб чиқариш субъектлари томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.
Лойиҳа қувватига қараб 1,5 сотихдан 5 сотихгача ер майдони ажратилади.

Саноат зонасида иштирокчиларига қўйиладиган талаблар:

Ёш тадбиркорлик субъекти – саноат йўналишида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган, шунингдек таъсисчилари ёш бўлган юридик шахс;

Ёшлар — 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;

Саноат зонаси муҳандислик коммуникация инфратузилмаси билан таъминланади.
Мўлжал: собиқ 132-автобаза биноси

Туман ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо бўлими томонидан ёшларнинг истиқболли инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхати шакллантирилмоқда.

Қўшимча маълумот учун👇
📱 +998 90 441-05-28

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>