Нишонда Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев иштирокида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

Нишонда Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев иштирокида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

Тумандаги Пахтаобод ҳудудида бўлиб ўтган тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар муҳокама қилинди.

             

             

            

Хусусан, ғалладан бўшаган ерларга такрорий ҳосил экишни тизимли ташкил қилиш, айниқса, ердан фойдаланишда тумандаги ишсиз аҳоли ва ёшлар, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» рўйхатидаги фуқароларга бериш ва ундан унумли фойдаланиш семинарнинг асосий мавзуси бўлди.

Семинарда вилоят прокурори Э.Таджиев, вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Боймиров ва Нишон тумани ҳокими М.Ҳайитмуродов иштирок этди.

Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>