Халқ депутатлари Нишон тумани Кенгашининг VI чақириқ 27-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Нишон тумани Кенгашининг VI чақириқ 27-сессияси бўлиб ўтди

Унда бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нишон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири У. Мамашаевнинг “Туман бўйича аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлашнинг аҳволи тўғрисида” ги ва жиноят ишлари бўйича Нишон тумани суди раиси Ш. Ҳасановнинг 2021 йилнинг 2-чорак давомида фаолияти юзасидан ахбороти тингланди.

     

          

 

Нишон тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Ш.Хўжақулова ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш тўғрисида, Нишон туман хокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Худойқулов туман сектор раҳбарларининг “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, даромадларини ошириш, ишсизларини ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлари тўғрисида ҳисобот беришди.

             

Туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Қодирова хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш, муаммоси ўз ечимини топган аёлларни “аёллар дафтари”дан чиқариш бўйича таклифларни кўриб чиқиш тўғрисида ва АТ «Агро банк» Нишон филиали бошқарувчиси О.Қулмуродов жорий йил II чораги давомида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида тижорат банклари томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида ҳисобот берди.

 

Шунингдек, туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Ш.Ҳайдаров инспекция томонидан 2021 йилнинг II чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида, туман молия бўлими бошлиғи Х.Йўлдошев туман маҳаллий бюджетининг иқтисод қилинган маблағларига ўзгартириш киритиш тўғрисида ахборот берди.
Сессия сўнггида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>